RU

Последние новости

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  3 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  44 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича биринчи жаҳон чемпионатига 1989 йилнинг 5–15 январь кунлари Нидерландия мезбонлик қилди.

Турнирда иштирок этиш учун Европадан 6 та, Жанубий Америкадан 3 та, Шимолий Америка, Африка ва Осиёдан 2 та ва Океаниядан 1 та, жами 16 мамлакат таклиф этилган.

Ўша йили Нидерландия футбол ассоциацияси ўзининг юз йиллигини ҳам нишонлаган, шу сабабли ҳам мусобақа икки ҳисса байрамона руҳда ўтган.  

Мусобақа чемпиони Бразилия биринчи босқични Венгриядан учралган мағлубият (2:3) билан бошлаган бўлса-да, кейинчалик иккинчи босқичга йўл олиб, якунда олтин медалларни ўзиники қилади. 

Бразилияликлар ҳал қилувчи баҳсда тўрт мингдан ортиқ томошабин қаршисида мезбон Нидерландия терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учинчи ўрин эса АҚШга насиб этди.

Футзал мусобақасида бир қатор профессионал футболчилар ҳам иштирок этган. Улардан энг машҳури 1992 йил футбол бўйича Европа чемпионига айланган даниялик Бриан Лаудруп эди. Лаудруп биринчи босқичнинг учта ўйинида ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди, бироқ у ва яшил майдонда қитъа чемпионлигини қўлга киритган бир нечта шеригининг саъй-ҳаракатлари ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

"Турнир жуда қизиқарли бўлди, чунки бу ерда кўплаб техник маҳорат, ажойиб қобилият ва турли мамлакатларни кўришингиз мумкин эди. Биз техник жиҳат билан мақтана олмасдик. Бизни ҳар доим жисмоний, тактик жиҳатдан яхши деб билишган, аммо ушбу мусобақадан сўнг кўпчилик даниялик ўйинчиларнинг техник жиҳатдан ҳам қобилиятли эканлигига гувоҳ бўлишди", дея турнир ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди Лаудруп.

1-босқич

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Нидерландия321010-55*
Парагвай31209-44
Дания311112-103
Жазоир30035-170

* Авваллари ғалаба учун 2 очко тақдим этилган.
"B" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия320114-44
Венгрия320117-94
Испания320114-94
Саудия Арабистони30034-270


"C" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бельгия33008-16
Аргентина32016-54
Канада31027-72
Япония30033-110


"D" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
АҚШ321010-35
Италия320112-64
Австралия31116-83
Зимбабве30033-140


2-босқич

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бельгия32109-45
Нидерландия31118-63
Венгрия30216-82
Италия31025-102


"B" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
АҚШ330010-46
Бразилия320114-94
Парагвай31025-102
Аргентина30037-130


Ярим финал

Бельгия — Бразилия 3:3 (пен. 3:5)

АҚШ — Нидерландия 1:2

3-ўрин учун

Бельгия — АҚШ 2:3 (қўшимча вақт)

Финал

Бразилия — Нидерландия 2:1


Мезбон мамлакатНидерландия
Турнир ўтказилган шаҳарлар: 5 (Амстердам, Арнем, Леуварден, Хертогенбоса ва Роттердам)
Турнир ўтказилган сана: 5–15 январь, 1989 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 86500 (ҳар ўйинга 2163)
Урилган голлар: 221 (ҳар ўйинга 5.53та гол)
Тўпурар: Ласло Цаданьи (Венгрия, 7та гол)
Энг яхши ўйинчи: Виктор Херманс (Нидерландия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика