RU

Последние новости

19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  7 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  3 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0

Футзал. Фаррух Зокиров: "Совринли ўринлар учун курашишда давом этамиз" Новости

Футзал. Фаррух Зокиров: "Совринли ўринлар учун курашишда давом этамиз"

АГМК ҳамда "Нефтчи" футзал (3:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- АГМК жамоаси таркибида Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчилари тўп суришини яхши биласиз. Рақибнинг савиясидан келиб чиқиб сафарда бизга осон бўлмаслигини сезгандик. Биринчи бўлим дуранг ҳисобида якунланди. Баҳсдан аввал йигитларга ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланиш кераклигини уқтиргандим. Иккинчи бўлимга фақат ғалаба учун чиқдик. Чунки Фарғонада ўтган "Сўғдиёна" билан жавоб баҳсида мағлуб бўлгандик. Шу сабаб Олмалиқда ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ. Лекин рақиб бугун бизга жуда катта босим қилди. Йигитларга раҳмат деб қоламан. Рақибнинг мана шу босимидан хатосиз ўта олишди.

- Ғалабага асосий сабаб сифатида нимани кўрсата оласиз ?

- "Нефтчи" раҳбариятининг футзалчиларимизга бўлган юқори ишончи уларни ғайрат ва шижоатини ошириб юборди. Бугун айнан мана шу омиллар ва ўзимизга бўлган ишончимиз ғалаба қозонишимизга сабаб бўлди дейишим мумкин. Фарғона жамоаси чемпионатда фақат совринли ўринлар учун курашади. "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятдаги айбимизни ювиш учун ҳам бугун астойдил ҳаракат қилдик.

- АГМК ва "Пахтакор" жамоалари айни пайтда турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Мазкур рақибларни ҳам ортда қолдириш имкониятларини қандай баҳолайсиз ?


- Ҳозирги пайтда шу жараёнларни бошдан ўтказяпмиз. АГМК билан ўйиндан сўнг бизни Фарғонада "Пахтакор"га қарши жиддий ўйин кутмоқда. Мана шу икки ўйинда биз олтин очколар учун рақобат олиб борамиз. Биринчи ўринга кўтарилиб олишимиз, кўп жихатдан мазкур беллашувларга боғлик саналади. Насиб қилса, ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиб фарғоналик мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. Яна бир бор бугунги ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтиб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика