Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!
24 апр 2024 15:53
Новости
Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!
Бироз аввал футзал бўйича Осиё кубогининг иккинчи чорак финали ўз якунига етди.
Унда 12 карра Осиё чемпиони Эрон Қирғиз Республикасини 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга чиқди. Шу билан бирга форслар ўз тарихида 9-марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Эрон фақатгина илк мундиалда иштирок этмаган холос. 1992 йилда форслар Жаҳонда тўртинчи, 2016 йилда эса учинчи бўлишган.
Агар бугун мундиал мезбони Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этиб, ярим финалга чиқса, Қирғиз Республикасида ҳам Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти пайдо бўлади.
Эрон - Қирғиз Республикаси 6:1
Голлар: Азими 7, Оғапур 9, Аҳмадаббоси 23, Карими 25, 35, Ҳассанзода 36 пенальти - Аманбаев 8.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии