Футзал. Динмуҳамбет Сулейменов: "Ҳар қандай чемпионатда зафар қучиш ёқимли"
05 дек 2014 16:04
Новости
Футзал. Динмуҳамбет Сулейменов: "Ҳар қандай чемпионатда зафар қучиш ёқимли"
"Tashkent Cup-2014" халқаро турнирида ғолиб бўлган Қозоғистон терма жамоаси сардори Динмуҳамбет Сулейменовни Беларусь билан ўтказилган ўйиндан сўнг суҳбатга чорладик.
"Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Учинчи тур бўлгани учун ҳам балки қийналгандирмиз. Учрашув сўнггида рақиб хатосидан фойдаланиб гол урдик. Ушбу гол бизга ғалаба келтирди. Беларусь мусобақада ҳали ғалаба қозона олмагани учун ҳам бугун икки ҳисса куч билан ўйнади".
"Мусобақада мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Ҳар қандай чемпионатда зафар қучиш ёқимли".
"Умуман олганда мусобақа жуда юқори савияда ташкил этилди. Ўзбекистон билан дуранг ўйнаганимизда мухлислар бизни олқишлаб қўйишганидан хурсанд бўлдим", - дейди Қозоғистон терма жамоаси сардори Динмуҳамбет Сулейменов.

Комментарии