RU

Последние новости

22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  0 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  59 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  2 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 21:10"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  3 20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  6 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  22 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  3

Футзал. Дастлабки турнинг энг, энг, энглари Новости

Футзал. Дастлабки турнинг энг, энг, энглари

19-24 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича XX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур баҳслари ўтказилди.

Қуйида дастлабки турнинг энг, энг, энгларини келтириб ўтамиз.

Энг яхши жамоа – “Дўстлик-AIN” (Қарши)


Қаршининг “Дўстлик-AIN” клуби шубҳасиз биринчи турнинг энг яхши жамоаси бўлди. Қаршиликлар амалдаги чемпион “Олмалиқ”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганининг ўзиёқ уларнинг мавсумга тайёргарлиги қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди. “Дўстлик-AIN” бешта ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг билан 13 очко жамғарган ҳолда турни пешқадам сифатида якунлади.


Энг яхши дарвозабон – Акмал Хазратқулов (“Дўстлик-AIN”)


Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланган ушбу дарвозабон турни ажойиб тарзда ўтказди. Айниқса, “Олмалиқ”қа қарши баҳсдаги ўйини билан терма жамоада ўйнашга муносиб эканлигини кўрсатди.


Энг омадсиз жамоа – “Бунёдкор” (Тошкент)


“Қалдирғочлар” доимо сўнгги сониялар жабрини чекиб келишади. Янги мавсумнинг биринчи тури ҳам бундан мустасно бўлмади. Аввалига, Абдулла Бўриев жамоаси биринчи куни “Дўстлик-AIN”дан учрашув якунланишига 15 сония вақт қолганида тўп ўтказиб юборгани учун мағлуб бўлди. Тўртинчи кунда “Нафис”дан бор йўғи 9 сония қолганда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабадан мосуво бўлишди. Бешинчи куни эса “Олмалиқ” баҳс тугашига 30 сония қолганида “Бунёдкор” дарвозасига ғалаба тўпини киритди.


Энг омадсиз ўйинчи – Олег Тукмаков (“Бунёдкор”)


Айнан Олегни турнинг энг омадсиз ўйинчиси сифатида танлаганимизнинг сабаби унинг кутилмаганда олган жароҳати. Дарвозабон иккинчи куни “Максам-Чирчиқ”қа қарши ўйинда йўқ жойдан жароҳат орттириб олди. Олег тўпни қайтариш учун отилганда ерга ноқулай тарзда тушди, натижада томирлари эзилиб бармоқлари сезмай қолди. Айни пайтда шифокорлар унинг тезда тузалиб кетиши айтишмоқда. Умид қиламизки, Олег иккинчи турда яна паркетга қайтади.


Энг яхши ўйин  –  “Дўстлик-AIN” – “Бунёдкор” 3:2


Олий лиганинг энг “ёввойи” футбол намойиш этувчи 2 жамоаси ўртасидаги қарама-қаршилик турни безаб берувчи ўйин бўлди. Аввалига тошкентликлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди, иккинчи бўлимда эса қаршиликлар тинимсиз ҳужумлар уюштиришди. Ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет голли вазиятларни яратди. Хуллас, айнан шу учрашув томошабинларни ҳаяжонда ушлаб турди. Футзалдан завқ олишни истаган мухлисларга шу ўйинни тавсия қилган бўлардик. Жамоалар балки тўлиқ “грамотный” ўйин кўрсатишмагандир, лекин ўйин темпи юқори даражада эди.\


Энг кўп гол урган жамоа – “Ардус” (33 та)


“Ардус” биринчи кунги беллашувда “Олмалиқ”қа 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергач, кейинги ўйинлардаги рақибларини аяб ўтирмади. Николай Одушев шогирдлари рақиблар дарвозасига жами 33 та гол уришди. Солиштириш учун бу борада иккинчи ўриндаги “Турон” ҳамда “Локомотив” жамоалари биринчи турда 19 тадан гол уришди.


Энг кўп гол ўтказган жамоа – “Локомотив” (32 та)


“Темирйўлчилар” дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонгач темпни тушириб юборишди. Бешта ўйинда 32 та тўп ўтказиб юбориш жуда кўп назаримизда. Шунга қарамай клуб 6 очко билан турнир жадвалининг олтинчи поғонасини банд этиб турибди.


Энг кам гол ўтказган жамоалар – “Олмалиқ”, “Ардус” (8 тадан)


“Олмалиқ” фақатгина “Ардус”га қарши ўйинда (3:0), “Ардус” эса “Максам-Чирчиқ”қа қарши курашда (9:0) ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Қолган учрашувларда эса бу икки клуб бир хил саккизтадан тўп ўтказиб юборди. Кейинги поғонада дарвозасидан 9 та гол олиб чиққан “Дўстлик-AIN” жамоаси турибди.


Энг кам гол урган жамоа – “Пахтакор” (11 та)


Бу мавсумда бир нечта асосий ўйинчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборган “Пахтакор”нинг ишлари яхши эмас. Клуб бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олмагани етмагандек гол уриш бобида ҳам энг пассив жамоа. Иккинчи ўринда 13 та гол урган “Бунёдкор” бўлса, ҳозирча пешқадам бўлиб турган “Дўстлик-AIN” рақиблар дарвозасига бор йўғи 14 та тўп киритган. Кўриниб турибдики Акром Йўлдошев жамоасида голларнинг салмоғи анча юқори.


Энг сермаҳсул ўйин  – “Локомотив”–“Когон” 8:6


Биринчи турнинг дастлабки кунида ўтказилган “Локомотив” ҳамда “Когон” жамоалари ўртасидаги учрашувда дарвозаларга жами 14 та тўп киритилди. Ўйин тошкентликларнинг 8:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Толибжон Қосимов

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика