RU

Последние новости

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  9 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Футзал. “Бунёдкор” машғулоти. ФОТО+Видео Новости

Футзал. “Бунёдкор” машғулоти. ФОТО+Видео

Футзал жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик олиб бораяптилар.
Шуни инобатга олган ҳолда мини футбол клубларимизнинг машғулотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Бу борада дастлабки қаҳрамонларимиз Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси аъзолари бўлишди.

Клуб машғулотларни “Бунёдкор” стадиони ҳудудида жойлашган мини футбол залида олиб бормоқда. Машғулотларда қуйидаги ўйинчилар иштирок этишмоқда: Алишер Холмуҳамедов, Аббос Ўлмасбеков, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Машраб Одилов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Сардор Жабборов, Умид Қодиров, Азамат Комилжонов.

Аввалги мавсумда ҳаракат қилганлардан Асқар Тўлаганов клубни тарк этган, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Бунёдкор” сафида ўтказган Рустам Умаров эса айни пайтда янги тузилган “Олмалиқ” жамоаси таркибида шуғулланмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи “қалдирғочлар”га тегишли, лекин дарвозабон янги мавсумни катта эҳтимол билан олмалиқликлар таркибида бошлайди. Бундан олдинги йилларда жамоанинг ўйновчи мураббийи сифатида ҳаракат қилиб келган ўзбек футзалининг энг ёрқин юлдузларидан бири Абдулла Бўриев эса ўйинчилик фаолиятига якун ясаган эди. Энди у бор эътиборини мураббийлик ишига қаратиши мумкин. Қолган ўйинчилар эса сақлаб қолинган ва улар бу мавсумни ҳам “Бунёдкор” таркибида ўтказишади. Янгиларга келадиган бўлсак, йиғинга чақирилганлардан ҳозирга келиб фақат битта ўйинчи олиб қолинди, бу - Азамат Комилжонов. У билан ҳали шартнома имзоланмаган, ҳаммаси Ассоциация кубогидан сўнг маълум бўлади.

Машғулотлар жараёнига келсак, клуб базасида спорт зали мавжудлиги боис футзалчилар доимий тарзда машғулот олиб боришмоқда. Биз ташриф буюрганимизда спортчилар енгил югуришни тугатиб, чигалёзди машқларини бажаришаётган эди. Ундан кейин тўпсиз бир-бирларини қувиб етиб олишни машқ қилишди, кейин эса гандбол ўйналди. Қўл билан ўйналган ўйиндан кейин эса йигитларнинг тўп билан техникасини оширувчи машқлар берилди. Машғулот жараёнининг сўнггида эса одатий тарзда иккига бўлиниб ўзаро беллашишди.

Бир сўз билан айтганда “Бунёдкор”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек давом этмоқда, клуб олдига эса бу мавсумда учталикка кириш вазифа қилиб қўйилган.

Қуйида "Бунёдкор" машғулотидан фотогалерея ва видеони томоша қилишингиз мумкин.

П.С. “Бунёдкор” охирги мавсумда чемпионат бронза медаллари учун “Турон-С” билан баҳснинг якунланишига 6 сония қолганда ғалабани  қўлдан чиқаришган эди. Янги мавсумда уларга омад тилаб қоламиз.


сифатли тури


мобил тури


Толибжон Қосимов
оператор: Зоир Турсунбоев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика