RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Футзал бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги қайси жамоага насиб этди? Новости

Футзал бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги қайси жамоага насиб этди?

Теги :  Футзал
Тошкент вилояти ташкилот-корхоналар ва муассасалар ўртасида футзал бўйича вилоят ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Февраль ойи давомида бўлиб ўтган қизиқарли ва кескин баҳсларга бой бўлган мусобақада жами 26 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Дастлаб, турнирнинг ҳудудий босқичлари вилоятнинг Олмалиқ, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ташкил этилди.

Уларда муваффақиятли қатнашган Паркент ТТБ, “Металлург” (Олмалиқ), “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ) ҳамда “Янгийўл” жамоалари ярим финал йўлланмаларини қўлга киритишди.

Ярим финалда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашишди:

Паркент ТТБ — “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ) – 9:4

“Металлург” (Олмалиқ) – “Янгийўл” – 5:2

Финал учрашувлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт манежида бўлиб ўтди.

Дастлаб, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Янгийўл” жамоаси “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ)ни 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи ўйинда эса, Паркент ТТБ футзалчилари “Металлург” (Олмалиқ) жамоаси устидан 10:3 ҳисобида яққол устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди ва Тошкент вилояти ҳокими Кубогини қўлга киритишди.

“Тошкент вилояти ҳокими Кубоги-2020” мусобақасининг номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб, деб топилди:

“Энг яхши дарвозабон” – Лазиз Хўжааҳматов (Паркент ТТБ);
“Энг яхши ҳимоячи” – Эркин Худоёров (“Металлург”);
“Энг яхши ҳужумчи” – Бекзод Тожибоев (“Аммофос-MAXAM”);
“Энг яхши ўйинчи” – Андрей Снетков (Янгийўл).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика