RU

Последние новости

08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  0 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  1 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  6 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  8 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  3

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади Новости

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Похожие новости

Комментарии

+1   
04 апр 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 апр 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 апр 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 апр 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика