RU

Последние новости

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  19 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Футзал. Баҳодир Аҳмедов: "Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" Новости

Футзал. Баҳодир Аҳмедов: "Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 1 туридан ўрин олган Қирғизистон ва Ўзбекистон учрашувидан сўнг ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбот анжумани бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни ўтказилган баҳс 2:2 ҳисобида якун топди.

Рустам Исаев (Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи):

- Шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Учрашув биз учун осон кечмади, аммо йигитлар ўз иродаларини кўрсатиб, мағлубиятдан қутилиб қолишга эришишди. Албатта, 0:2 ҳисобидан кейин дуранг натижани қўлга киритиш жуда ёқимли. Ўзбекистон жуда кучли жамоа ҳисобланади ва бундай рақибга қарши ўйнаш доимо қийин бўлади. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда биз яхши натижа кўрсатиб, гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл оламиз.

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):


- Ғалабани қўлдан чиқарганимиз жуда ачинарли. Рақиб ўйини менда яхши таасурот қолдирди. Очко йўқотганимизга қарамай, кейинги ўйинларга жиддий қараймиз ва гуруҳдан чиқиш учун курашамиз. 2-турда биз Японияга қарши ўйнаймиз. Бу жамоанинг кучига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо биринчи ўйинимиздаги хатоларимизни кўриб чиқиб, Японияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика