RU

Последние новости

09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  0 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  10 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди Новости

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди

Биласиз, айни кунларда Фарғонада футзал бўйича Олий лига 2021/22 мавсуми 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

ЎзПФЛнинг юртимизда футзал географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб боргани самараси ўлароқ Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси бугунги кунда бемалол миллий ва халқаро миқёсда футзал учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шу сабабли футзал бўйича мамлакат чемпионати илк тур учрашувлари ҳам Фарғонада бўлиб ўтмоқда.

Олий лига баҳсларини мухлислар қатори Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМ футзал тарбияланувчилари ҳам катта иштиёқ билан кузатиб боришмоқда. ЎзПФЛ ташаббуси билан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “HUAXIN Жиззах” клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бугун фарғоналик ёш футзалчилар учун маҳорат дарси ўтказди.

“Само” аренасида Баҳодир Аҳмедов 2004 йилда туғилган ёш футзалчилар билан биргаликда машғулотлар олиб бориб, уларга ўйиннинг сир-асрорлари билан бўлишди. Тажрибали мутахассис ушбу ёшларнинг келажакда катта футзалчи бўлиб етишиши учун ўз маслаҳат ва тавсияларини берди. Қолаверса, БЎСМда фаолият олиб бораётган футзал мураббийлари ҳам миллий терма устозидан керакли тавсияларни олишди.

“Аввало Фарғонада футзал байрами ташкил этилаётганидан, бу ерда мамлакат чемпионати анча юқори даражада бўлиб ўтаётганидан, қолаверса эндиликда Фарғонада ҳам футзал бўйича катта мусобақалар ўтказиш имконияти юзага келганидан жуда ҳам хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бугун ёш футзалчилар билан маҳорат дарси ўтказдик. Уларнинг ҳаракатларини кўриб жуда ҳам қувондим. Мени энг хурсанд қилган жиҳат – ёш футзалчиларга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бўлди. Шунингдек, фарғоналик ёш мураббийлар билан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик. Ёш футзалчиларда иштиёқ жуда ҳам юқори эканини кўрдим. Келажакда улардан етук футзалчилар чиқишига ишонаман”, - дея ўз фикрларини билдирди Баҳодир Аҳмедов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика