RU

Последние новости

00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  20 00:10Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  17 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  18 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Футзал: «Ардус» Европа чемпионини мағлуб этди Новости

Футзал: «Ардус» Европа чемпионини мағлуб этди

Тошкентнинг «Ардус» футзал клуби Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби Тошкентда Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» футзал клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур жамоалар ўртасидаги илк ўйин 18 август куни бўлиб ўтди. Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган илк ўйинда «Ардус» 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди. Иккала жамоа ўртасидаги иккинчи ўйин 19 август, душанба куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «Ўзбекистон» спорт мажмуаси.
18 август, якшанба
Ардус (Ўзбекистон) - Қайрат (Қозоғистон) - 3:2
Голлар: Х. Тожибоев (7), Д. Ирсалиев (32), А. Юнусов (34) - Лео (1), Фумаса (37)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика