RU

Последние новости

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  2 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  4 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  20 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   9 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

Футзал. Андрей Шлёма: «Локомотив» чемпионлик учун курашади Новости

Футзал. Андрей Шлёма: «Локомотив» чемпионлик учун курашади

Шу йилнинг 4-6 март кунлари «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат XVIII миллий чемпионатининг иккинчи босқич 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Биринчи босқич якунларига кўра пешқадамлик қилаётган амалдаги чемпион «Локомотив» ўз ҳамшаҳарлари «Пахтакор» футзалчилари билан куч синашади. Масъулиятли ўйинлар олдидан темирйўлчилар сафида ёрқин ўйинлар намойиш этаётган ҳамда ушбу мавсумда ўз ҳисобига 27та гол ёздириб қўйган ҳолда тўпурарлар рўйхатида Дилшод Рахматов билан бирга етакчилик қилиб турган Андрей Шлёма клуб расмий сайти учун интервью берди. Қуйида ушбу суҳбатни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сиз бир неча мавсумдирки «Ардус» сафида ажойиб ўйинлар намойиш этиб келаётган эдингиз. Собиқ жамоангизнинг принципиал рақиби таркибида пайдо бўлишингиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди?
- Тўғри айтдингиз, мен кўп йиллардан бери «Ардус» сафида тўп суриб келаётган эдим. Қолаверса, жамоа билан шартномам бор эди. Аммо, жорий йилги мавсум бошланиши арафасида мени «Локомотив» сафига жамоанинг бош мураббийи Ахад Юсупов таклиф қилди. Мен эса узоқ ўйлаб ўтирмасдан бу таклифни қабул қилдим ва ижара асосида темирйўлчилар сафига қўшилдим.

- Сизнингча, жорий йилги чемпионатимизда савияга ўсганми ёки аксинча?
- Менимча, миллий чемпионатда рақобат ва кескинлик ортди. Буни гарчи «Локомотив» ғолибликка асосий даъвогар саналса-да Ўзбекистон кубоги ярим финалида ютқазиб қўйганидан ҳам билиш мумкин. Тўғри, ярим финалдаги рақибимиз ҳам анойи эмасди. Лекин нима бўлганда ҳам бу йилги чемпионатда савия ошган. Буни ўша «Когон» ёки «Дўстлик AIN» жамоалари қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

- «Ардус» бу йил ҳам мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўз таркибини Қозоғистондан қайтадиган легионерларимиз ҳисобига кўчайтириб, чемпионлик пойгасида янги жамоангизга жиддий рақобат туғдириши мумкинми?
- Бу борада бир нарса дейишим қийин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам биз бундан асло чўчимаймиз. Чунки, таркибимизда кўплаб маҳоратли футболчилар жамланишган ва «Локомотив» чемпионликни ўз қўлида сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

- Бу йил «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларида иштирок этади. Жамоамизнинг бу мусобақадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Ҳозирги таркиб билан юқори мақсадлар учун кураша оламизми?

- Юқорида айтганимдек, жамоамизнинг ҳозирги таркиби ҳам чакка эмас. Бироқ, Осиё Чемпионлар лигасида юксак мақсадлар учун курашишда бизга юқори малакали легионер футболчилар ортиқчалик қилмасди.

- Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинлари олдидан таркиб ўзбекистонлик маҳоратли футболчилар ҳисобига кўчайтирилиши мумкинми?

- Буни жамоа раҳбарлари ва мураббийлар штаби ҳал қилишади. Менинг вазифам ўйнаш, жамоа ғалабаларига муносиб улуш қўшишдан иборат.

- «Строитель-Зарафшон»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини 13 бор ишғол қилдингиз. Илгари ҳам сиз билан шунга ўхшаш ҳолат кузатилганми?

- Бундан аввал ҳам тез-тез ва кўплаб голлар уриб турардим. Аммо, бир ўйинда 13та гол урганимни эслолмайман. Умуман, ўзимнинг тўпурарлик қобилиятимни намойиш этиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдаман.

- Сўнгги савол: чемпионлик учун курашда қайси жамоалар «Локомотив»га муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча чемпионлик курашида «Максам-Чирчиқ», «Ардус», «Когон» жамоаларининг имкониятлари юқори. Аммо, қолган жамоаларни ҳам сафдан чиқариш керакмас. Буёғига чемпионат плей-офф тизимида давом этади ва бу барча жамоага имконият беради.Шунга қарамай биз чемпионлик учун охиригача курашамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика