RU

Последние новости

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  3 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман" Новости

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"

Эртадан бошлаб Қувайт мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан куч синашади. Афтидан ҳамюртларимиз ўрин олган квартетдаги рақибларимиз даража жиҳатдан пастроқдек. Бу борада таниқлик собиқ футзалчи Абдулла Бўриев мусобақа старти олдидан вакилларимизнинг имкониятлари, турнир фаворитлари ҳақида фикрлари билан бўлишди. 



Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?


- Футзалчиларимиздан халқаро мусобақаларда доим яхши натижа кутганмиз. Бу Осиё чемпионатида ҳам аввалгиларидан кам бўлмаган натижа кўрсатишларига ишонамиз. Шахсан ўзим камида финалгача етиб боришимизни ўйламоқдаман. Албатта медаль билан қайтишларини тилаб қоламиз. 



- Гуруҳдаги рақибларимизни биздан анча паст, демаган бўлардим. Улар ҳам муносиб тайёргарлик кўриб келишгани аниқ. Осон бўлмайди. Бироқ йигитлар буни уддалашади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқамиз, деган умиддаман. 

- Осиё чемпионати ғолиблиги учун фаворитлар ўзгармаса керак. Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистонда имконият катта. Шунингдек, Вьетнам ҳам бор. 



- Футзалчиларимизга келсак, хурсанд қиладигани жароҳатларсиз етиб боришди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмоновдан кўп нарса кутяпман. Уларнинг орасида Акбар шундай мусобақаларда ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Тўпурарлик маҳоратини Ўзбекистон чемпионатида кўрсатмоқда. Эндиликда Осиё чемпионатида ҳам буни кўрсатишини хоҳлайман. Мураббийлар штабига, футзалчиларга омад тилаб қоламан. Юзлигиси ёруғ бўлиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб олтин медаллар билан қайтишларини тилайман


Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика