RU

Последние новости

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 4:4 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  10 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Футзал. 1-босқич, 1-тур якунлари: «Локомотив» – пешқадам, «Дўстлик-AIN» – тур кашфиёти Новости

Футзал. 1-босқич, 1-тур якунлари: «Локомотив» – пешқадам, «Дўстлик-AIN» – тур кашфиёти

14-19 октябрь кунлари футзал бўйича XVIII Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Янги мавсумнинг илк тури кутилганидек қизиқарли курашларга бой бўлди, айни вақтда, унда қатор кутилмаган натижалар қайд этилди, шунингдек, чемпионатга янги қўшилган жамоалар ҳатто етакчи клубларга ҳам муносиб қаршилик кўрсата олишларини намойиш этишди.

Бу борада Қаршининг «Дўстлик-AIN» жамоасини алоҳида қайд этиш жоиз. Қашқадарёлик футболчилар «Пахтакор»га ва бу йилги мусобақа фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган «Когон»га имкониятни бой берганликларини ҳисобга олмаса, қолган уч ўйинда ажойиб ҳаракат қилишди ва айниқса, «Ардус»га қарши ўйиндаги 3:1 ҳисобидаги ғалаба уларни эътибор марказига туширди.

Айнан «Ардус»ни мағлуб этгани ҳисобида 1-турдан сўнг «Дўстлик-AIN» мусобақа жадвалида Тошкент клубидан бир ўрин юқорида турибди: Қарши клуби 9 очко билан 4-ўринни банд этган бўлса, 5-ўриндаги «Ардус» ҳисобида 7 очко бор. Кучли учликни эса мос равишда 15, 13 ва 12 очкодан тўплаган «Локомотив», «Когон» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари эгаллаган.

«Локомотив» 1-тур доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Жамоа 1-турда асосий рақибларидан фақат «Максам-Чирчиқ»га қарши майдонга тушди. Ўша учрашувда Андрей Шлёма ва Даврон Чориев томонидан киритилган икки гол чирчиқликларга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди. «Темирйўлчилар»нинг тур сўнгидаги «Ардус»га қарши ўйини ҳам қизиқарли кўриниш олди. 5:4 ҳисобида якунланган учрашувда Шлёма покерга эришди.

1-турдан сўнг, шунингдек, яққол аутсайдерлар ҳам ажралиб қолди. Зарафшоннинг «Строитель-Зарафшони» бешта учрашувда ўз дарвозасидан 38та тўп олиб чиққан бўлса, бу йилдан яна Ўзбекистон чемпионатида қатнаша бошлаган Самарқанднинг «Нафис» жамоаси дарвозасига қолган жамоалар жами 43та гол уришди.

Қуйида 1-босқич 1-тур натижалари билан танишишингиз мумкин. Учрашув протоколлари билан «Ўзбекистон чемпионати» рукнидаги «Тақвим» саҳифасида танишиш мумкин.

Ўзбекистон чемпионати, 1-босқич, 1-тур учрашувлари
1-кун. 14 октябрь
Дўстлик-AIN - Строитель-Зарафшон 6:2
Когон – Нафис 7:2
Пахтакор – Ардус 2:4
Турон-С - Максам-Чирчиқ 2:4
Бунёдкор – Локомотив 0:4

2-кун. 16 октябрь
Когон – Пахтакор 6:0
Строитель-Зарафшон - Турон-С 3:3
Ардус - Дўстлик-AIN 1:3
Нафис – Локомотив 2:8
Максам-Чирчиқ – Бунёдкор 2:1

3-кун. 17 октябрь
Дўстлик-AIN – Когон 2:5
Турон-С – Ардус 2:4
Пахтакор – Нафис 9:2
Бунёдкор - Строитель-Зарафшон 9:4
Локомотив - Максам-Чирчиқ 2:0

4-кун. 18 октябрь
Пахтакор - Дўстлик-AIN 6:2
Нафис - Максам-Чирчиқ 1:11
Строитель-Зарафшон – Локомотив 2:7
Когон - Турон-С 4:3
Ардус – Бунёдкор 2:2

5-кун. 19 октябрь
Максам-Чирчиқ - Строитель-Зарафшон 13:3
Турон-С – Пахтакор 6:3
Дўстлик-AIN – Нафис 8:3
Бунёдкор – Когон 1:1
Локомотив – Ардус 5:4

1-босқич 1-турдан кейинги мусобақа жадвали

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Локомотив 5 5 0 0 26-8 15
2  Когон 5 4 1 0 23-8 13
3  Максам-Чирчиқ 5 4 0 1 30-9 12
4  Дўстлик AIN 5 3 0 2 21-17 9
5  Ардус 5 2 1 2 15-14 7
6  Пахтакор 5 2 0 3 20-20 6
7  Бунёдкор 5 1 2 2 13-13 5
8  Турон-С 5 1 1 3 16-18 4
9  Строител-Зарафшон 5 0 1 4 14-38 1
10  Нафис 5 0 0 5 10-43 0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика