RU

Последние новости

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди Новости

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди

Мамлакатимизда футбол ривожига улуш қўшган инсонлар кўплаб топилади.

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагонов ана шундай ҳамюртларимиз сирасидан эди. 

Бу инсон ўтган асрнинг 80-90 йилларида Урганч шаҳридаги спорт мактабига раҳбарлик қилган. Раҳбарлик лавозимида ишлаши баробарида, ёш спортчиларни, жумладан, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни  жисмонан соғлом тарзда вояга етказиш йўлида фидойилик кўрсатган. Қолаверса, футбол ҳаками сифатида ҳам элга танилганди. Бинобарин, В.Макагонов ўша дамлар собиқ иттифоқ биринчилигининг "Б" синфи, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувларни моҳирлик билан бошқарган. Буни ёши улуғ "чарм тўп" ўйини ихлосмандлари яхши эслашади. Тақдир экан, футболимиз жонкуяри 1993 йили ёруғ оламни тарк этди.

Эндиликда Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамолиддин Абдуллаев томонидан Валерий Макагоновнинг ёрқин хотирасига бағишлаб мусобақа уюштириш анъанага айланган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу гал 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар устоз хотирасини ёд айлаб, яшил майдонда тўп тепишди.

Якуний натижаларга кўра, "Жуниор" жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. "Олимпия"чилар иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлса, "Бинокор" ва "Лочин" жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари – Мақсад Очилов (дарвозабон, "Жуниор"), Бекжон Рўзимбоев (ҳимоячи, "Лочин"), Жавоҳир Қўшназаров (ярим ҳимоячи, "Бинокор"), Яхшимурод Адамов (ҳужумчи, "Олимпия") ва Миржалол Омонов (энг яхши футболчи, "Жуниор") ҳам ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика