RU

Последние новости

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди Новости

Футболчилар қачон ўз "пикига" чиқади? The Athletic тадқиқот ўтказди

Эътиборингизга "The Athletic"нинг футболчилар қачон имкониятига кўра энг юқори даражасига чиқиши борасидаги тадқиқот маълумотларини келтириб ўтамиз.

Тадқиқотчилар мураккаб статистик кўрсаткичларга урғу беришни хоҳлашмади, чунки бу анча қийин ва доим ҳам реал картинани кўрсатиб бера олмайдиган омил саналади. Улар асосий эътиборни футболчиларнинг амплуасига кўра сўнгги 10 йилликдаги ўйин амалиёти (ўйин вақти)га қаратишди.

Футболчининг индивидуал "пик"идан келиб чиқсак, бу мантиқан унчалик ҳам тўғри эмас. Тасодифлар жуда кўп, мураббий омили, бундан ташқари, АПЛ каби чемпионат вакилларида яна жуда кўплаб майда деталлар мавжуд. Мисол учун, Криштиану Роналду фаолиятининг энг юқори чўққисини аниқ айтиш деярли имконсиз. 

23 ёшида ЕЧЛда зафар қучганими? 25 ёшда "Реал"даги биринчи мавсумми? 31 ёшдаги "Евро" ғолиблигими ёки 36 ёшда МЮга "камбек"ми? Ўйлашимизча, статистик, эмоционал ва тактик жиҳатдан бу турли даврлар бўлади.



Бироқ маълумотлар оқимида ўйин амалиёти (ўйин вақти) энг маъқул кўрсаткичлардан биридек:

1. Мураббийлар асосий таркибга одатда энг кучлиларни, яхши спорт формасида бўлганларни қўяди. 

2. Нидерландия, Дания ёки Жанубий Америкадан кўра, АПЛ учун бу усул кўпроқ мос тушади. Сабаби аксарият ҳолларда АПЛга футболчилар маълум даражага чиқиб, кучга тўлган даврда келади ва дарҳол натижа бериши талаб қилинади. Бошқа Лигага қайта сотиш учун ёш ўйинчиларни инглизлар одатда харид қилишмайди.

"Атлетик"дагилар узоқ тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келишди: дарвозабон учун - 28-29 ёш. Марказий ҳимоячи учун – 27-28 ёш. Қанот ҳимоячиси – 25 ёш ва ундан катта (ундан кичик эмаслиги аниқ). Марказий ярим ҳимоячи ҳам 25+, Вингер худди ҳужумкор ярим ҳимоячилар каби – тахминан 26 ёш, Марказий ҳужумчи учун "пик" эса – тахминан 27 ёшда. Жуда қизиқ-а, шундай эмасми?



Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Роналдунинг энг "зўр даврлари" қачон бўлган? Бошқа футболчилар борасида нима дея оласиз?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика