RU

Последние новости

17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  5 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  3 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  5 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  4 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  13 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  14 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  4 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3

Футболчи, ҳакам, мураббий – 65 ёшда Новости

Футболчи, ҳакам, мураббий – 65 ёшда

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, қолаверса Республикамизнинг кўпгина мухлислари Виктор Гиергиевич Алешниковни яхши билишади ва ҳурмат қилишади.
Негаки, мана қарийиб 45 йилдан буён бу инсоннинг ҳаёти миллионлар ўйини – футбол билан чамбарчас боғлиқ.

Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони Виктор Алешников 1949 йилнинг 26 июнь санасида Россиянинг Хабаровск ўлкаси, Ольск тумани Магадан шаҳрида таваллуд топди. 1956 йилдан эътитборан у серқуёш Ўзбекистонда истиқомат қилиб келмоқда. Ёшлигидан спортнинг оғир атлетика ва кураш турларига қизиқса-да, охир-оқибат футбол ҳаётида муҳим ўрин эгаллади ва у ҳозирга қадар ўзи севган соҳага садоқат билан хизмат қилиб келмоқда.

Футболга у ҳам барча болалар қаторида мактаб давридаёқ қизиқди. Янгибой Имомов биринчи мураббийи бўлди. Катта футболдаги фаолиятини ўсмирлик даврида “Пахтакор” (Жарқўрғон) жамоасидаги ўйинлари билан бошлади. Ҳарбий хизматни ўташ даврида собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида қатнашган “Чкаловец” (Новосибирск) жамоасида тўп сурди. Хизматдан қайтгач, у болалар билан иш олиб боришни маъқул топди. 1977 йили фидокорона меҳнатлари учун Алешников Республика “Пахтакор” спорт жамиятининг “Энг яхши болалар мураббийи” фахрий ёрлиғи ва медали билан тақдирланди. Ўтган йиллар давомида у Александр Ярцев, Сергей Тертичний, Альберт Цараев, Отабек Шомуродов, Баҳодир Аннаматов каби эл таниган истеъдодли футболчиларни устоз сифатида камолга етказди.

1978 йилдан эътиборан бугунги қаҳрамонизнинг ҳаётида янги саҳифа очилди. Виктор Алешников футболдаги ўзининг ҳакамлик фаолиятини бошлади. Тўрт йил давомида Ўзбекистон биринчилиги ўйинларини бошқарди. 1982 йилдан бошлаб эса собиқ Иттифоқ чемпионати учрашувларига таклиф қилинди. Орадан бир мавсум ўтиб, 1989 йили Алешниковга Республика тоифасидаги ҳакам унвони берилди. Ҳакамликда у Гали Имамов, Радик Серазитдинов, Виктор Эннс, Александр Пивоваров, Рашид Айтеков, Ноил Лутфулин, Дмитрий Роман, Евгений Волнин каби кучли мутахассислар билан бирга иш олиб борди. 1994 йили – 45 ёшга тўлганида ҳакамлик низомига кўра бу соҳадаги фаолиятини якунлади.  Шундан сўнг, Виктор Георгиевич профессионал футбол клубларида меҳнат қилишни бошлади: “Шўрчи” (Шўрчи, 1995-96-97-98-99, 2005-2006 йиилар), “Сурхон” (Термиз, 2004 йил), “Машъал” (Муборак, 2007 йил) ва “Шўртан” (Ғузор, 2000-01-02-03 йиллар ва 2008 йилдан токи ҳозирга қадар) клубларида мураббий, катта мураббий ва ҳатто бош мураббий лавозимларида фаолият кўрсатди. Ҳозирда ўз ишига, касбига фидойи бўлган бу инсон “Шўртан” ПФКда ҳорма-толмай меҳнат қилиб келмоқда.

Айни бугун - ўзининг қутлуғ 65 ёшини қарши олаётган Виктор Георгиевич Алешниковни “Шўртан” профессионал футбол клуби раҳбарияти, ходимлари, ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдлари самимий қутлашади. Унга узоқ-умр, сиҳат саломатлик тилаб қолишади.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика