RU

Последние новости

01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7

Футбол тарихидаги энг қиммат жамоа — Неймар, Погба ва Мбаппе учун деярли ярим миллиард Новости

Футбол тарихидаги энг қиммат жамоа — Неймар, Погба ва Мбаппе учун деярли ярим миллиард

Бугун сайёрамизнинг энг қиммат футболчилардан иборат ўзига хос жамоани эътиборингизга тақдим этамиз.

Европа клублари қуйидаги 11 ўйинчи учун 1 миллиард 332 миллион евро (!) сарфлашган.


Дарвозабон

Кепа Аррисабалага (Испания) = 80 миллион евро
Трансфер: 2018 йил "Атлетик Бильбао"дан "Челси"га

Кепа Аррисабалага ҳамон футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон бўлиб қолмоқда. Мисол учун, "Ливерпуль" Алиссон учун деярли 20 миллион евро камроқ сарфлаган, Эдерсон "Манчестер Сити"га икки баробар арзонроққа тушган.

"Реал" эса Тибо Куртуани 35 миллион еврога харид қилган.


Ҳимоячилар

Харри Магуайр (Англия) = 87 миллион евро
Трансфер: 2019 йил "Лестер"дан "Манчестер Юнайтед"га

Футбол тарихидаги энг қимммат дарвозабон сингари барча даврлардаги энг қиммат ҳимоячисининг айниқса ўтган мавсумдаги ўйинига ачинади киши. Иш шу даражага етиб бордики, Харри МЮнинг баъзи мухлислари томонидан таҳдидларга учради ва Англия термаси ишқибозларининг ҳуштакбозлигига сабабчи бўлди. Омманинг муносабатини ўзгартириш анча қийин бўлади.


Маттейс Де Лигт (Нидерландия) = 85.5 миллион евро
Трансфер: 2019 йил "Аякс"дан "Ювентус"га

Де Лигт "Аякс"даги ажойиб мавсумидан кейин "Ювентус" сафига қўшилди ва жамоа билан Чемпионлар Лигаси ярим финалигача чиқди. Маттейснинг Туриндаги ишларини кўнгилдагидек деб бўлмайди, бироқ у ҳали анча ёш ҳимоячи: голландиялик ҳозир 22 ёшда, Туринга 19 ёшда келган.

Де Лигт айни дамда "Юве" билан шартнома муддатини узайтириш борасида музокара ўтказмоқда.


Виржил ван Дейк (Нидерландия) = 84.6 миллион евро
Трансфер: 2018 йил "Саутгемптон"дан "Ливерпуль"га

Виржил билан "Ливерпуль" ҳимояси дарҳол яхшиланди. "Қизиллар" ван Дейк билан ҳар мавсум титулга эга чиқишди. Юрген Клопп давридаги энг қийин давр ўтган мавсум бўлди, чунки Виржилнинг хочсимон боғлами узилгани туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди.


Ярим ҳимоячилар

Поль Погба (Франция) = 105 миллион евро
Трансфер: 2016 йил "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га

"Манчестер Юнайтед" ўз ҳисобидан нафақат футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи трансфери учун пул тўлади, балки энг қиммат ярим ҳимоячи учун ҳам маблағ сарфлади. Агар Магуайрда ҳали тўғриланиши учун имкони бўлса, Поль Погбанинг "Олд Траффорд"даги саргузаштлари тугади десак, ҳам бўлаверади: француз ўзига билдирилган ишончни оқлай олмай, "МЮ"дан эркин агент сифатида кетди.

Ундан фақат 6 йил ичидаги 200та ёрқин соч турмаги ва 20та ёрқин ўйинлари хотира бўлиб қолди. 


Френки Де Йонг (Нидерландия) = 86 миллион евро
Трансфер: 2019 йил "Аякс"дан "Барселона"га

Френки ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ва Погбанинг ўрнини босиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳар ҳолда бу — манкунианликлар янги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг орзуси. Де Йонг "Барса"даги обрўсига путур етмаган, лекин буюкликка эришиши ва тан олиниши учун Каталония клубига бемаврид келгани аниқ.


Филиппе Коутиньо (Бразилия) = 135 миллион евро
Трансфер: 2018 йил "Ливерпуль"дан "Барселона"га

Каталонларнинг "ўхшамаган" трансферларидан яна бири узоқ вақт кузатилган, лекин битим имзолангандан кейин у нима учун кераклигини ҳеч ким тушунтириб беролмаган ўйинчи — Филиппе Коутиньо. Орадан 4 ярим йил ўтиб, "Барса" уни 20 миллион еврога "Астон Вилла"га бериб юборди.

Филиппенинг "кўк-анорранглилар"га нисбатан энг эпик палласи 2:8 ҳисобида якунланган ўйиндаги иштироки бўлди. Коутиньо ўша баҳсда "Бавария" сафида "Барселона"га қарши майдонга тушди ва 2та гол уриб, 1та ассист қайд этди.


Усман Дембеле (Франция) = 140 миллион евро
Трансфер: 2017 йил "Боруссия"дан (Дортмунд) "Барселона"га

Коутиньо, Дембеле, яна 120 миллион еврога харид қилинган Гризманн ҳам бор. Бу трансферларга эътибор қаратсангиз, "Барса"нинг аянчли молиявий аҳволи ҳам ҳайратлантирмай қўяди. Усман учун 140 миллион евро тўлашди, яна 5 йил давомида футболчи маоши учун анчагина пул сарфланди. Энди эса уни эркин агент сифатида қўйиб юборишяпти. Ажойиб! No comment... дейишармиди?!


Ҳужумчилар

Неймар (Бразилия) = 222 миллион евро
Трансфер: 2017 йил "Барселона"дан "Пари Сен-Жермен"га

Айтганча, Дембеле трансфери Неймар учун олинган маблағдан тўлаб берилган. Кўриб турганингиздек, рекорд даражадаги трансфер суммасидан "Барселона"дагилар оқилона фойдалана олишмади. Неймар ҳам ПСЖ истаган бахтга эриштира олмади: Чемпионлар Лигаси кубоги парижликлар учун ҳамон орзулигича қолмоқда.


Жоау Фелиш (Португалия) = 127.5 миллион евро
Трансфер: 2019 йил "Бенфика"дан "Атлетико"га

2019 йил "Атлетико" Антуан Гризманни "Барселона"га сотди ва даромадини 19 ёшида "Бенфика"нинг ёрқин юлдузига айлана олган Жоау Фелиш учун сарфлади.

Ўтган 3 йил ичида португалияликнинг иқтидорига ортиқча баҳо берилгани маълум бўлгандек. Бироқ охирги мавсумда Жаоу ўйинида ўсиш сезилди ва умид ҳали буткул сўнгани йўқ.


Килиан Мбаппе (Франция) = 180 миллион евро
Трансфер: 2018 йил "Монако"дан "Пари Сен-Жермен"га

5 йил аввал Мбаппе ПСЖга ўтди: форвард клубдаги биринчи мавсумни ижара ҳуқуқлари асосида ўтказди, 2018 йил эса клуб 180 млн эвазига ўйинчини "Монако"дан сотиб олди. Қизиғи шундаки, 5 йил ўтиб, Килиан клубдан кетмаган бўлса-да, ПСЖ у учун анча кўпроқ пул тўлашига тўғри келди. Бу ўринда бошқа жамоага товон пули берилмаган, лекин Мбаппе айни дамда бутун дунёдаги энг қиммат футболчи эканига шубҳа йўқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика