RU

Последние новости

23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  8 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  10 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  43 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  513 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1

"Футбол ретро талқинда" (98-сон) Новости

"Футбол ретро талқинда" (98-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Мақсадимиз — эски даврга оид суратларни футбол ихлосмандларига тақдим этиб, уларга таниш воқеаларни эслатиш ҳамда янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан бўлишиш.  

Германия терма жамоаси. 2000 йил.

Тепа қатордагилар (чапдан ўнгга): Маркус Баббель, Золтан Себескен, Оливер Бирхофф, Томас Линке, Дитмар Хаманн, Оливер Кан

Пастки қатордагилар: Йенс Йеремис, Мехмет Шолль, Оливер Нойвилль, Кристиан Циге, Лотар Маттеус

АПЛ ва Англия кубоги ғолиби, Англия лига кубоги финалчиси – "Манчестер Юнайтед". 1994 йил.

Андрес Иньеста ("Барселона") vs. Салли Мунтари ("Удинезе"). 2005 йил.

"Арсенал" билан Англия кубоги ва Англия лига кубоги ғолибига айланган ҳимоячи Найжел Уинтерберн ва ярим ҳимоячи Пол Дэвис. 1993 йил.

УЕФА Чемпионлар лигасида зафар қучган "Марсель". 1993 йил.

Тик турганлар: Фабьен Бартез, Франк Созе, Марсель Десайи, Руди Фёллер, Базиль Боли

Ўтирганлар: Жослен Англома, Абеди Пеле, Дидье Дешам, Ален Бокшич, Жан-Жак Эдели, Эрик Ди Меко

"Ювентус". 2003 йил.

Кафу ("Реал Сарагоса") ва Хосе Эмилио Амависка ("Реал Мадрид"). 1994/95 йилги мавсум.

2002 йилги ЖЧ финали: Бразилия – Германия 2:0. Клеберсон Мирослав Клозедан қочиб кетишга уринмоқда.

ЖЧ-2006. Англия – Тринидад ва Тобаго 2:0. Жамоалар сардорлари, "Манчестер Юнайтед" афсоналари Дэвид Бекхэм ва Дуайт Йорк ўйин олдидан саломлашишмоқда.

"Дербида ғалаба қозониш учун ҳаммасини қилганман. Уни тинмай таъқиб қилардим, ҳатто онасидан сўкканман. Лекин афсуски, ҳозир тарихдаги энг кучли ҳужумчи ҳақида айтарли хотираларим йўқ", — Гаттузо Роналдо ҳақида.

Тьерри Анри, Зинедин Зидан ва Эдгар Давидс жарима зарбасини ким тепишини ҳал этмоқда.

"Сан-Сиро" ва унинг атрофи. 1950 йил.

"Бавария" ярим ҳимоячиси Ханси Флик Бундеслига асосий лагани билан. 1988/89 йилги мавсум.

Орадан 30 йил ўтиб у Мюнхен клуби бошқарувида барча совринларга эга чиқмоқда.

Лотар Маттеус футбол симуляторида ёқтирган футболчисини танлади.

Франц Беккенбауэр хайрлашув учрашувидан кейин "Нью-Йорк Космос"ни тарк этмоқда ва фаолиятига якун ясамоқда. 1980 йил.

"Шальке "нинг 21 ёшли дарвозабони Йенс Леманн. 

Леманн Гельзенкирхенда 10 мавсум ўтказиб, бор-йўғи битта соврин ютган. Қандай соврин дейсизми? УЕФА кубоги-1996/97! Бу германиялик посбоннинг фаолиятида эришган ягона еврокубоги бўлиб қолди.

"Милан" бош мураббийи Фабио Капелло Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабадан сўнг. 1994 йил.

Италияликлар ўша куни "Барселона"га ҳеч қандай имконият қолдиришмаган – 4:0.

Златан Ибрагимович "Ювентус"даги икки мавсумида 92 ўйинда мадонга тушиб, 26 та гол урган. 

У икки марта А Серияда ғолиб чиққан, аммо якунда ҳар икки соврин бекор қилинган. 

Лекин катта эҳтимол билан Златандан медалларни қайтариб оладиган одам топилмаган бўлса керак.

18 йил олдин Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси Жесси Лингардга айрим кўникмаларни ўргатган.

3 ой олдин эса уларнинг ҳар иккиси бир ўйинда гол уришди.

1990-йилларнинг энг кучли футболчилари.

Футболчиларнинг фарзандлари.

"Арсенал"нинг Венгер қўл остидаги барча мавсуми бир суратда.

Пеп Гвардиола эволюцияси.

XXI асрда треблга эришган мураббийлар.

Бонус. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчилари Владимир Фёдоров, Михаил Ан ва Василис Хадзипанагис "Спортивные игры" журнали муқовасида. 1975 йил.

Олдинги 10 та сон:

Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)
ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)
Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)
Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)
Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)
Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)
2009 йилги "Бенфика", ЕВРО-2008 рамзий жамоаси (94-сон)
2011 йил рамзий жамоаси, "Пахтакор" стадиони (95-сон)
"Pendolino", Испания тарихидаги энг кучли футболчи (96-сон)
Испания термаси "олтин авлоди", ёш овчи, легендометр (97-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика