RU

Последние новости

18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  10 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   7 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8

Футбол мухлислари диққатига! Терма жамоамизга ёрдам беришни истайсизми? Новости

Футбол мухлислари диққатига! Терма жамоамизга ёрдам беришни истайсизми?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга қарши ўйнайди.

Ҳа, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган турда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди, сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб аламли тарзда 3 очкони қўлдан бой берди. Тўғри аммо тан олиш керак ўша баҳсда терма жамоамиз ёмон ўйнамади, сўнгги дақиқалардаги омадсизлик ва рақиб футболчиларининг индивидуал маҳорати эвазига имконият бой берилди. Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор ва ундан фойдаланишимиз керак. Барча футболчиларнинг, мураббийларнинг мақсади шу. 

Кеча Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али ўйинолди матбуот анжумани якунлангач хонадан чиққач журналистлардан "Эртага стадион тўладими?" деб сўради. Бунга жавобан катта эҳтимол билан бундай бўлмаслиги айтилди. Шунда рақиб бош мураббийи жуда ҳам хурсанд бўлиб кетди ва бизга қанча кам мухлис келса шунча яхши деб қўйди. 

Қадрли футбол мухлислари! Биламиз Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан хафасиз, тўғри терма жамоамиз жуда муҳим ўйинни бой бериб қўйди. Аммо бугун ҳам очко йўқотилса жуда ҳам қимматга тушади. Шундай экан Фаластинни ўз майдонида ўйнагандек ўйнамаслиги учун стадионга келинг ва терма жамоамизни қўллаб қувватланг! Ватанимиз ҳам, терма жамоамиз ҳам битта! 

Илтимос бу хабарни дўстларингизга ҳам юборинг, "Пахтакор" стадионида қанчалик кўп мухлис бўлса Фаластинга шунча қийин бўлади. Стадионга келинг ва ғалабага ўз хиссангизни қўшинг! 


Айни пайтда учрашув чипталари савдоси iticket.uz сайтида, шаҳар бўйлаб ўрнатилган махсус касса-шахобчалари ҳамда “Пахтакор” стадиони кассаларида давом этмоқда.  

Футбол мухлисларидан чипта ҳарид қилишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Чипталарни фақатгина iticket.uz расмий кассалари, “Пахтакор” стадиони кассаларида ва интернет орқали ҳарид қилинг, қалбаки чипталардан эхтиёт бўлинг! Батафсил маълумотлар iticket.uz сайтида.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика