RU

Последние новости

07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  0 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  48 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  5 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  4 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди Новости

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида собиқ ҳакам, назоратчи ва мураббий Сайфиддин Ирматовнинг таваллуд айёми билан табриклаш учун бир қатор футбол мутахассислари жамланишди.

Тадбир давомида Сайфиддин Ирматовнинг фаолияти давомида эсда қолган ҳолатлар йиғилганлар томонидан эсланди. Юз берган қизиқ воқеалар ва ёқимли лаҳзалар тадбирга келганларга айтиб берилди.

Маълумот ўрнида, Сайфиддин Ирматов бутун фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоэв, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби футболчилар бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, тажрибали мутахассис кўп йиллар давомида футбол ҳаками ва инспектор сифатида ҳам самарали ишлаган. У ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёш ҳакамларни тарбиялашга ўзининг узвий ҳиссасини қўшди. Унинг шогирдлари орасида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси бош ҳакам Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ўз соҳасининг таниқли мутахассисларини учратиш мумкин.

Тадбир якунида Сайфиддин Ирматов кўрсатилаётган эътибор учун чуқур миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз футболи ривожига кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика