RU

Последние новости

21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  0 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  8 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  53 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2

Футбол ҳам қарияптими?! Новости

Футбол ҳам қарияптими?!

39 ёшли Ибра гол уришдан тўхтамаяпти, Буффоннинг маҳорати ҳеч қаерга йўқолмади, Роналду эса фаолиятини якунлашни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти.

Топ-футболдаги ёзилмаган қонун — ўйинчининг ёши улғайгани сари унга камдан-кам ҳолларда узоқ муддатли шартнома таклиф қилинади. Гап, ҳаттоки, супер юлдузлар ҳақида кетса ҳам! Мисол учун, айнан шундай сабаблар билан Давид Луиз ва Виллиан "Челси"дан кетганди — улар битимни ҳеч бўлмаганда яна икки йилга узайтиришни исташган, аммо лондонликлар бунга рози бўлишмаган эди. Жон Терри шартномаси муддатини 3 маротаба (бир йилдан) узайтирган — бунга ёши катта экани сабаб бўлган.


Лекин аста-секин барчаси ўзгариб бораётгандек, гўё. Кейинги йил 40га қадам қўядиган Златан А Серияни "ёндирмоқда", ёши сабабли "Барселона"га керак бўлмай қолган Луис Суарес "Атлетико"ни юқорироқ поғоналарга кўтармоқда. Жейми Варди АПЛнинг стабил равишда энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Очиғи, аввал 30дан ошган футболчига "анча кексайиб қолди" деб қаралган бўлса, замонавий медицина ва бошқа қулайликлар футболчиларга узоқроқ "яшаш" имконини бермоқда. Яқин йилларда ҳам жамоалар 30 ёшдан ўтган дарвозабондан "қутилиш" пайига тушиб қоларди — масалан, Икер Касильяс "Реал"дан 34 ёшида кетган, Уэйн Руни ҳозир 35да, аммо 32 ёшида "МЮ"ни тарк этганди.

Хўш, футболчиларнинг ўртача ёши ростан ҳам ўсяптими ёки Златан, Буффон ва Криштиану таъсирида бизга шундай туюляптими? Виго университети педагогика ва спорт фанлари факультетининг испаниялик олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, тўртта топ-лига (АПЛ, Ла Лига, А Серия ва Бундеслига)да асосан 21-29 ёш оралиғидаги ўйинчилар тўп тепаркан — ёшни белгиловчи ҳар бир кўрсаткичда футболчилар сони кескин камайишини кузатиш мумкин. Учинчи ўн йилликнинг иккинчи қисми ўртасида футболчилар юқори чўққисига чиқади ва бу палла ҳужумчиларда эртароқ, ҳимоячи ҳамда дарвозабонларда кечроқ бўлади.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, футболчилар фаолиятидаги энг юқори чўққига 25-27 ёшларида чиқаркан: ҳужумчилар — 25да, ҳимоячилар — 27да, ярим ҳимоячилар эса шу икки ёш орасида. Булар шунчаки назарий қараш, бироқ динамика ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиғи шундаки, футболдаги ёш тенденцияси яқин вақтларгача ҳам бу қадар чуқур ўрганилмаган эди.

Аммо 2019 йил Антон Кален, Эсекиэль Рей, Алехандро Сан де Рельян-Герра ва Карлос Лаго-Пенья (ўша тадқиқотчилар) Чемпионлар Лигасини ўрганиш орқали бўшлиқни тўлдиришди. Ҳа, бу бор йўғи биттагина турнир, лекин биринчидан, у барча топ клубларни ўзида қамраб олади (бу энг асосийси), иккинчидан, мусобақада футбол ривожланган Европа мамлакатларининг ҳаммаси иштирок этади. Бироқ яққол кўринган камчилик шуки, рўйхат катта эмас.   

Тадқиқотнинг асосий қиймати шундаки, бу нафақат турли йиллардаги ўртача ёшни аниқлаш, балки бунинг ичига чуқурроқ киришдир. Бир нечта мезон инобатга олинди: ёш, клубда ўтказган мавсумлар, Чемпонлар Лигасидаги ғалабалар сони ва жамоавий кўрсаткичлар). Ўйинчилар 6та позиция (дарвозабон, марказий ҳимоячи, қанот ҳимоячиси, марказий ярим ҳимоячи, вингер, ҳужумчи) ва ҳамда 6та ёш бўйича гуруҳларга ажратилди: 16-20, 20-25, 26-30, 30-35 ва 35дан юқори. Чемпионлар Лигасида пайдо бўлганидан бери унда иштирок этган барча футболчилар рўйхатдан ўрин олди — 1992/93 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача. Қуйида тадқиқотдан қилинган хулоса билан танишишингиз мумкин. 


Чемпионлар Лигаси ҳақиқатдан ҳам "қаримоқда". "Порту"-2004 — энг ёши катта ўйинчилардан ташкил топган экан

ЕЧЛнинг 80% иштирокчиси — 21-29 ёш атрофида экан. Бу ёшгача ва ундан кейин бўлган ёшдаги футболчилар сони кескин тарзда камайган.

Чемпионлар Лигаси иштирокчиларининг ёши (92/93 йилдан бошлаб)



Чемпионлар Лигаси иштирокчиларининг ўртача ёши (мавсумга кўра)


Ўсиш нуқтаси икки қисмга ажратилади. Биринчиси — 2003/04 йилги мавсум.

Бу XXI асрдаги ЕЧЛнинг ҳозирча сўнгги ва ягона мавсумидир, яъни Европа кубогини топ-5га кирмаган жамоа қўлга киритган ягона мавсум. Келинг ёдга оламиз: финалга "Порту" ва "Монако" чиққан — оч, аммо энг ёш жамоа эмас. Фақатгина икки дарвозабон (Витор Баия ва Флавио Роме)ни оладиган бўлсак, икковлон биргаликда деярли 70лик довонни "уриб" қўярди. Ўша "Монако", ўша "Порту"нинг ярмида кўп таркиби 2004 йил 30дан ошганди, бир нечтагина ўйинчи 25 ёшдан кичик эди — улар орасида масалан ёш Патрис Эвра бор эди.

Шундан сўнг Чемпионлар Лигаси ёшара бошлади — 10 йил давомида ўртача ёш пасайди. Дарҳақиқат, 2013/14 йилги мавсумда янги кескин бурилиш бўлди — истиқболда жуда муҳим роль ўйнади. Ўшанда "Реал" ва "Атлетико" финалга чиққанди (баҳснинг қўшиб берилган вақтида Рамос ҳисобни тенглаштирган, овертаймда эса "Реал" дарҳол 3та гол урган). Анчелоттининг Касильясдан ташқари, 30 ёшдан катта ўйинчилари йўқ эди. Бироқ Симеоне жамоасида бир нечта футболчи 30 давонидан ошганди. Лекин қоидаларга кўра, финалчилар, ярим финалчилар ва бошқа тоифадаги жамоалар ўртасида ёшига кўра сезиларли фарқ мавжуд эмас.


Дарвозабон ва ҳимоячилар каттароқ, вингер ва ҳужумчилар кичикроқ. Ҳаммаси мантиқий

Қизиғи шундаки, ўртача ёш позицияга ҳам боғлиқ. Энг ёши катта ўйинчилар — дарвозабонлардир. Уларнинг ўртача ёши — 28,2. Улардан кейинги поғонада марказий ҳимоячилар боради (26,3). Статистика натижаларига кўра, улар фаолиятидаги энг юқори чўққига кечроқ чиқаркан. Энг ёши эса вингерлар (24,7), бироз каттароғи — ҳужумчилар (25,3) ва марказий ярим ҳимоячилар (25,4).

Чемпионлар Лигаси иштирокчиларининг ўртача ёши (ампуласига кўра)

Бу жуда мантиққа мос — турли позициядаги ўйинчилардан турли нарсалар талаб қилинади. Масалан, вингерлар спринтни кўп бажаришади, юқори тезликда рақиб билан алоқа қилади. уларнинг барча ҳаракати тез ва қизғин тарзда кечади. Ярим ҳимоячилар эса юқори жисмоний фаолликка эга. Улар ҳимоячилардан фарқли ўлароқ, ўйинда доим фаол ролда бўладилар.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўрта ёшнинг умумий ўсиш тенденцияларига қарамай, у бир текис ва барқарор ҳолда бўлмади — фақатгина дарвозабон ва форвардлар ўйинида кескин пасайишсиз кексайди. Қолган нуқта вакилларига эса барқарорлик етишмади. Эҳтимол буни турли позициялар эволюцияси билан изоҳлаш мумкиндир. Бу тенденциялар, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, фақат футболда эмас — теннис ва Америка футболи юлдузлари орасида ҳам юз берди. Ҳаттоки, баъзиларининг 30 ёшидан кейин фаолиятидаги энг гуллаган дамлари бошланади. Спорт соҳасида иштирок этадиганлар кўп жисмоний куч сарфлайди ва шу сабабли "пик" даврига кечроқ чиқади.

Футбол тезисни тасдиқлайди — интенсив амплуада ўйнайдиган футболчилар иш ҳажми нисбатан камроқ бўлган позиция вакилларига қараганда тезроқ чарқаб қолишади. Дарвозабон ва марказий ҳимоячилар аксинча, ёшдан фойда кўришади — ёш ўтгани сари уларда билим ва тажриба ортиб бораверади.

Америкалик Жефф Берковичи ўзининг "Play On" китобида кексайиб бораётган атлетлар ҳақида шундай ёзади: "Биз жуда қизиқарли замонда яшаяпмиз. Албатта, ёши каттароқ спортчилар яхшироқ деган мантиқ ўзига яраша маънога эга. Тажриба ва етукликнинг фойдаси яққол сезилади. Назаримда, яқин йиллар ичида энг яхши ўйинчилар 35-40 ёш атрофида бўлса керак".


Технологиялар қариш жараёнини секинлаштиради — кунлик таҳлил ва криокамераларгача. Футбол буни қойилмақом тарзда уддаламоқда

Футбол кексайиб бораётганини қандай тушунтириш мумкин? Бу мавзу юзасидан кўп материаллар ёзилган, алоҳида методлар тузиб, ўрганилган. Биз эса қуйида қисқа тезисларни эътиборинизга тақдим этамиз. 

•‎ Топ-клублар таркибни тез-тез янгилаб туришдан кўра, жамоадаги бор футболчиларга сармоя киритиш арзонроқ бўлишини яхши тушунишади. Юқори технологиядаги тиббиёт, клуб диетологи ва индивидуал тикланиш процедуралари. Сўнгги йилларда футболга келганлар — бу осонроқ ва арзонроқ. Яъни, Берковичининг фикрича, футболда ёшлигини сақлаб қололган футболчилар муваффақиятлироқ экан.

•‎ Спортда умумий юкни эмас, балки спортчига зарур бўлган мушак ёки тана аъзолари ҳақида батафсил маълумот берадиган технологиялардан фойдаланишади. Шу билан бирга керак бўлмаган ҳаракатлар билан ўйинчини "чарчатишмайди". Масалан, AlterG югуриш йўлакчасида — у вазнга мослашади, қўполроқ қилиб айтганда, сизнинг талабингизга мослашади. Ёки "Kaatsu" — бу қон оқимини чеклаб, оддий машқ билан мушаклар кучайишига олиб келадиган ҳаракат.

•‎ "Ман Сити"да криокамера билан тикланиш комплекси бор. Ҳар куни ўйинчилардан таҳлил натижалари олинади ва уларга етишмаётган витаминларни қўшган ҳолда уларга коктейл тайёрлаб берилади.

•‎ "Вулверхэмптон"да эса тикланиш жараёни ўйин ҳуштаги чалингандан сўнг дарҳол бошланади: овқатланиш, мушак ва оёқ учун машқлар.

•‎ Аммо катта ютуқлардан бири — уйқу. Ҳамма Криштиану Роналду қандай ухлашини яхши билса керак: бир неча соат, барча уйқу фазасига амал қилган ҳолда.

Ҳозир "замон" бошқа. Истаймизми ё йўқми, футбол оламида кундан-кунга аввал кўпчилик эътибор бермаган муҳим ҳодисалар кўпайиб бормоқда...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика