Фурқат Ўролов хотира турнири ўтказилди
19 июн 2017 12:28
Новости
Фурқат Ўролов хотира турнири ўтказилди
2005-2006 йилда туғилган болалар ўртасида футбол бўйича Республика турнирида 13та болалар жамоалари қатнашди.
1. Ғаллаорол БЎСМ жамоаси
2. “Одил жуниор” Наманган
3. “Қизилқум” Навоий
4. Бухоро БЎСМ
5. “Ўз Донг-Жу” Андижон
6. Андижон БЎСМ
7. “Навбаҳор” Наманган
8. “Марғилон” Фарғона
9. Янгиер футбол интернати А таркиб
10. Янгиер футбол интернати Б таркиб
11. Жиззах футбол интернати
12. “Локомотив БФК” Гулистон
13. Гулистон БЎСМ
14-18 июни кунлари давом этган турнирда 200 нафардан ортиқ болалар қатнашдилар. Финалда эса “Ғаллаорол БЎСМ" тарбияланувчилари ҳақли рашишда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса “Гулистон БЎСМ” тарбияланувчилари эгаллади. Фахрли 3 ўринни эса “Одил жуниор” ва “Янгиер футбол интернати” тарбияланувчилари эгаллашди.
“Тарбияланувчиларимизда ўйин амалиёти бўлишини истаймиз ва бу турнирлар, мусобоқаларимиз фақат ёш авлоднинг спортга бўлган меҳрини ошириш, келажакда терма жамоалар учун етук футболчиларни етказиб беришга қаратилган”-дейди Ғаллаорол БЎСМ футбол мураббийи Бахриддин Раҳмонқулов. Ўз ўз сўзида келажакда кўпроқ анашундай турнирларни ташкил этиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Шу ўринда “Ғаллакор ” бош мураббийи Уролов Фурқат оламдан ўтгани ҳақида чуқур таъзия билдиришини ва унинг меҳнатлари ва хотираси абадий эканлигини айтиб ўтди.
Дилдора Холбоева
Комментарии