Френки де Йонг: "Месси - тарихдаги энг зўри. У ҳанузгача фарқ билан дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади"
01 июн 2021 09:26
Новости
Френки де Йонг: "Месси - тарихдаги энг зўри. У ҳанузгача фарқ билан дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади"
- Менимча, у "Барселона"да бахтли. Мен ростдан ҳам Леонинг қолишига умид қиламан, сабаби у жамоага ёрдам беради. У ҳанузгача фарқ билан дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади.
- Сиз Мессига қолинг деб айтасизми?
- Тўғридан-тўғри эмас, аммо биз барчасини муҳокама қилганмиз.
- Унинг олдида ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
- Месси билан ўйнаш - ўзгача туйғу. Мен 12 ёш бўлганимда, у аллақачон дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланганди. Мен уни ўхшашни хоҳлайман, у эса камтар.
Агар менга Месси билан ўйнаш ёки бошқа қайсидир футболчи билан ўйнашдан бирини танлаш керак бўлса, ҳар қандай ҳолатда Мессини танлайман. Бошқани танлов қилиш аҳмоқлик бўлади. Бу тарихдаги энг кучли ўйинчи", - дейди де Йонг.
33 ёшли аргентиналик футболчининг "Барселона" билан шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган. Ҳали битим узайтирилмади.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии