Френк Лэмпард: "Виллианнинг қарорини ҳурмат қиламиз"
03 авг 2020 08:00
Новости
Френк Лэмпард: "Виллианнинг қарорини ҳурмат қиламиз"
"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард Вилианнинг трансфери ҳақида фикрини билдирди.
"Бу унинг қарори. Бу саволга очиғи қандай жавоб беришни ҳам билмайман. Мен Виллиан билан жуда яхши муносабатдаман. Лекин, у якунда қандай қарор қабул қилишини билмайман. Агарда кейинги мавсумда ҳам биз билан қолса албатта хурсанд бўламан. Ушбу мавсумда у ажойиб ҳаракатлари билан муваффақиятларимизга ҳисса қўшди. Унинг танловини ҳурмат қиламан. "Челси" учун энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолади деган умиддаман",- дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз Лондон клуби бразилиялик футболчи билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаган. "Челси" унинг учун 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бироқ, Виллиан "Барселона" таклиф қилаётган 3 йиллик шартномага розилик бермоқчи. Қолаверса "Арсенал" ҳам уни қўлга киритиш истагида.
Комментарии