RU

Последние новости

07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  0 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  1 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  43 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  25 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  3 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  5 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  13 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3

Франк Райкард: “Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади” Новости

Франк Райкард: “Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади”

“Барселона”нинг Испания чемпионатидаги муваффақиятсиз старти Луис Энрикегача клубда ишлаган мураббийлардан бири тўғрисида эслашга мажбур қилди.

Франк Райкард ҳам клубда ишини яхши бошлай олмаганди, лекин мавсум якунида ла лига ва Чемпионлар лигасида зафар қучганди. “Марка” нашрига берган интервьюсида Райкард жамоанинг ҳозирги ҳолати хусусида тўхталди.

- Ҳозир нима билан машғулсиз?
- Футболдан нари кетдим. Амстердамда оилам билан хотиржам яшаб, бошқа ишлар билан шуғулланяпман.

- “Барселона”да ишлаган пайтдан қандай хотиралар қолган?
- Ўша вақт ва бошдан ўтказган ажойиб лаҳзалар учун фахр туйғусини ҳис қиламан. Албатта, афсусланарли вазиятлар ҳам бўлган, лекин доимо “Барса” ҳақида ёқимли таассуротларга эга бўлиш учун ҳаракат қилганман.


- Дебютингиз омадли бўлмаганди.
- Биз клубга у бир неча йил мобайнида ҳеч нарса ютмаган пайтида келгандик. Биринчи мавсумнинг бошида жуда қийин бўлди. Кейин барчаси жойига тушди. Кўп ҳолда мен ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман, айниқса Роналдиньога. У мухлислар ишончини оқлаб, янги “Барселона”нинг асосчисига айланди.

- Жамоадаги ишингиз якунида Роналдиньо яхши ўйин кўрсатмаган пайтда ҳам унга нисбатан қаттиққўл бўлмаганмисиз?
- Йўқ, мураббий сифатида танланган йўлдан юришни истардим. Футболда кўтарилиш ва пасайиш юзага келади, ўзгариш доим рўй беравермайди.

- Бундай клубда футболчилар билан мулоқот қилиш керакми ёки улардан бўйсунишни талаб қилиш зарурми?
- Баъзида ўйинчилар ўз кибрларини йўқ қилиши учун қатъий чораларни кўриш лозим. Бунда мулоқот ҳам, тартиб ҳам зарур бўлади.


- Карло Анчелотти “Реал”дан кетганда унга қатъийликнинг етишмаслиги панд берганини айтишди.
- Диктатор дейилган мураббийлар ҳам футболчилар билан мулоқотга киришишга мажбурлар. Акс ҳолда, уларга ҳеч ким ишонмайди.

- Қўл остингизда дебют қилган паст бўйли аргентиналик ҳақида қандай ўйлайсиз?
- Месси билан ажойиб нарсалар рўй берди. У футболда эришган нарсаларни кўрганимдан хурсандман. Бироқ у сазовор бўлган нарсалар фақат Мессига тегишли эмас. Иньеста, Хави, Виктор Вальдес... Уларнинг барчаси чўққига чиқишни бошлашди ва футбол тарихига киришди.

- Месси бошлаган пайтда унда шундай имкониятларни кўрганмидингиз?
- У машқ қилганда барча куни кўрганди. Лекин имкониятга эга бўлиш ва ундан фойдаланиш бошқа-бошқа нарсалардир.


- Ўша “Барса”нинг муваффақиятларига сабаб нима эди?
- Жамоа учун ҳамиша кучли хорижликлар тўп тепишган. Вақти келиб, тарбияланувчилар уларга рақобат қиладиган пайт келди. Шу туфайли маълум даврда ғалабаларга эришиш насиб этди. Чунки хорижлик футболчи 2-3 йил юқори савияда ўйнайди ва кейин кетади. Натижада янги цикл бошланади. “Барса”да тарбияланувчилар юқори ижрочилик маҳорати билан ажралиб турарди.

- Ўша даврни қайтариш имконсиз: чиройли ўйнаш ва тарбияланувчилар билан интилиш.
- Шубҳасиз, маҳаллий ўйинчилар хорижликлардан ўрганиш учун интилишади. Юлдузлар кетганда улар ўринларни эгаллашади. Бу иш эса осон эмас.


- Бугунги “Барса”ни қандай кўрасиз?
- Қандайдир хулоса чиқаришга ҳали эрта. Месси жароҳат олди ва жамоа усиз ўйнашни ўрганиши керак. “Барселона”да мақсадларига етишиш учун етарли имконият мавжуд.

- Ўтган мавсум билан таққослаганда фарқлар борми?
- Луис Энрике ва футболчиларни ўтган мавсумдаги иштирок билан табриклаш мумкин. Бошланиши менинг давримдагига ўхшаб кетди, лекин кейин жамоа бирлашди ва кучайди, жуда кучли ўйнади. Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика