Франция президенти Мбаппени ПСЖда қолиши кераклигини айтди
21 апр 2022 23:03
Новости
Франция президенти Мбаппени ПСЖда қолиши кераклигини айтди
Эммануэль Макрон ҳам Мбаппенинг Францияда қолиши тарафдори.
ПСЖ клуби футболчиси Килиан Мбаппенинг келажаги ҳали ҳам мавҳум. Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам футболчи мамлакатда қолиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Афсуски, Мбаппенинг "Марсел"га ўтиш варианти умуман йўқ. Мен унга бу ҳақида айтганимда, Килиан тезда рад жавобини берди.
Жиддий айтадиган бўлсак, Мбаппенинг Франция чемпионатида қолиши учун курашиш керак. Килиан тенги йўқ ўйинчи", -дейди Эммануэль Макрон.
Маълумот учун, Килиан Мбаппенинг амалдаги шартномаси шу ёзда ўз якунига етади.
Комментарии