Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман"
23 апр 2022 18:13
Новости
Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман"
Мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг қишки трансфер ойнасида "қалдиғочлар" таркибига келиб қўшилган ганалик вингер Францис Нарх сайтимизга фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Диққат эътиборимиз фақат ғалабага қаратилганди. Уйда кечган аввалги учрашувда кўп ҳужум қилиб якунда аламли дуранг қайд этган эдик. Гуруҳдан чиқишимизни ҳал қилиб берувчи муҳим ўйинда ютуқни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Эндиликда кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бизни осон бўлмаган сафар кутмоқда.

- Бу ўйинда "Бунёдкор" га осон бўлгандек таассурот қолдирди...
- Ҳар бир ўйинимиз қийин булади. Аммо бу ўйинда имкониятларимиздан фойдаланиб кўп гол урдик. Бор гап шу.
- Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? Тил буйича муаммо йуқми?
- Ўзбекистондаги футбол даражаси жудаям яҳши экан, бу ерда купроқ тактикага урғу беришади. Рус тилини бироз билишим жамоага мослашишимда ёрдам бермоқда. "Бунёдкор" жамоасида мен ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Ҳозир айтиб ўтганимдек рус тилида кам бўлсада, гапира оламан. Чунки Беларусь чемпионатида тўп тепганимда бу борада кўникма олгандим.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии