RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Франческо Тотти: “Доим “Рома”да қолишни орзу қиламан” Новости

Франческо Тотти: “Доим “Рома”да қолишни орзу қиламан”

Ўтган ҳафта Италияда “Рома” мураббийи Лучано Спаллетти ва жамоа афсонаси Франческо Тотти ўртасида рўй берган воқеа асосий муҳокамага айланди.

Тотти ўзига кўпроқ ҳурмат талаб қилишини айтгач, мураббий уни “Палермо” билан ўйин қайдномасидан четда қолдирди. Кейинчалик вазият изига тушгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Тотти “РАИ 1” телеканали билан суҳбатда ҳозирги ҳолат тўғрисида саволларга жавоб берди.

- Франческо, ишлар қалай? Кайфият-чи?
- Кўтарилиш ва қулашларни бошдан кечирдим, бироқ “Реал” билан беллашувда мағлубиятни кутмагандим. Таркибида бир ўзи ўйин тақдирини исталган лаҳзада ҳал қиладиган бошқа сайёраликлар билан ўйнадик, бироқ барибир жаҳлим чиқди.


- Сукутингиз нимани билдиради?
- Нима гапираётганимиз муҳим. Бундай ҳолатларда сукут сақлаш ёмонроқ, нимадир дейиш керак. Мен эса тинглайман, ўйлайман ва кейин зарур пайтда гапираман. Ҳозир бўлаётган воқеаларга нисбатан хотиржамман.

- Сизни Месси ва Зидан каби шахслар юқори баҳолашади.
- Уларга сўзлари учун миннатдорчилик билдираман. Эътирофга ҳақлиман, майдонда доимо энг яхши бўлганман. Одамлар мен ҳақимда шундай дейишса, фаолиятим ажойиб кечибди.

- Захира ўриндиғини қандай қабул қиласиз?
- Бу оддий ҳолат, мен каби футболчига захирада ўтириш ёқмайди. Бош мураббий ихтиёридаман ва мени майдонга туширишни истаса, бунга тайёрман. Ҳамиша “Рома”га бор кучимни берганман. Менинг ёшимда кам ўйнаш ҳайратланарли эмас. Жароҳатдан кейин охирги ойда тикландим. Бу фақат техник танловдир. Жисмонан яхши ҳолатдаман.


- “Рома” Гарсиядан кейин қандай ўзгарди?
- Машғулот ва ўйинга турлича ёндошадиган икки мураббий ҳақида гапиряпмиз. Ҳар иккиси ўзига хос иш услубига эга. Спаллетти бошчилигида машғулотлар фаолроқ тусга ўтди. Иккала мураббий ҳам майдонга тушишга тўлиқ тайёр футболчиларни танлайди. Кўпроқ ўйнашим кераклигини гапирмайман. Ким билан ишлашимдан қатъи назар, мураббий қарорини ҳурмат қилиб келганман. Фаолиятим давомида клуб учун ҳаракат қилдим, бошқа кимдир учун эмас.

- “Рома” сиз учун ягона жамоа.
- Шундай. Ҳалигача ўйнашни истайман. Майдонда завқ оламан ва жисмонан ўзимни яхши ҳис қиламан. Эшикларни доим очиқ қолдираман. Агар таклифлар келса, улар устида ўйлаб кўраман. Ўзимни футболчи деб ҳис қилганим сабабли ўйнашни хоҳлайман. Ҳамон машғулотга биринчи келиб, сўнгги бўлиб кетаман. Иштиёқ борасида муаммо бўлмаган. Кучим бор экан, ўйнашда давом этаман. Бунга ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди.

- Келажагингиз ҳақидаги гаплар ташвишлантирадими?
- Ҳар ким гапириш ва ўйлаш ҳуқуқига эга, лекин охирги гапни айтиш менинг ихтиёримда қолади. Жамоага ёрдам бера олишимни биламан ва келажагимни июнда ҳал қиламан.

- Земан сиздан фойдаланиш кераклигини айтганда ҳақмиди?
- Бундан барчага яхши бўлади. Ушбу клуб ва либос учун кўп нарса берган инсонга кўпроқ ҳурмат талаб қиламан. Клуб учун осон бўлмаган пайтларда жавобгарликдан қочмаганман. Фаолиятимни бундай якунлаш чиройли бўлмайди. Шахс сифатида бундай муносабатдан кўпроғига лойиқман. Шартномам июнда тугайди ва бундай ҳолат давом этмайди. Мен ва ортимда турган одамлар учун бу яхши эмас. Нима бўлишини кутамиз.

- Паллотта тез орада Римга етиб келади.
- Биз икки ой олдин кўришгандик. Барчасини муҳокама қилдик. Унинг “Реал” билан ўйинлардан қайтиши кутилганди. Ўшанда музокаралар столига ўтириб, келажагимни муҳокама этамиз. Барчасини юзма-юз, барчанинг кўнгли тўладиган ҳолатда ҳал қиламиз. Ундан адолат кутяпман. Унинг менга муносабатини эшитишни хоҳлардим. Кейин унга ўз фикримни билдираман.

- Ўзингизни раҳбар сифатида кўряпсизми?
- Тўғриси, буни ҳали ўйлаб кўрмадим. Албатта, раҳбар, мураббий, ёрдамчи ва яна бошқа вазифани эгаллашим мумкин, фақат “Рома”да қолган тақдиримда. Бу орзум, бу ҳақида доим гапирганман ва такрорлайман. Лекин йўлларимиз айро тушса, унда кўрамиз.


- “Реал” билан ўйиндан кейин нега бундай фикр айтдингиз?
- Бу шунчаки ҳазил эди. Мендан интервью беришимни сўрашди. Бунга жавобан кам ўйнаётганим ва ҳеч нарса қилмаётганимни айтдим. Мен қиладиган уч минг ҳазилдан бири эди. Президент ёки мураббий билан боғлиқ бўлмаган оддий ҳазил, Тоттининг ҳазили.

- Гарсиянинг қўл остида нималар рўй берди?
- Афсуски, у бошчилигида биринчи йилда бўлганидек натижага бошқа эриша олмадик. Натижанинг йўқлигига эса мураббий жавоб беради. Чунки 20 футболчини алмаштириб бўлмайди. Гарсияда барча билан муносабат ажойиб эди. Ҳамма унинг кетишидан хафа бўлди. Бироқ баъзида ўзгаришлар зарур.

- Спаллетти билан муносабатингиз қандай?
- Хайрли кун, хайрли кеч. Футболчи ва мураббий ўртасидаги оддий муносабат. Уни шахс ва мураббий сифатида ҳурмат қиламан. Клубга келажак учун уни сақлаб қолишни маслаҳат бердим. У жуда яхши тайёрланган ва шу жамоа билан ғалаба қозонишга мақсад қилган мутахассис.

- Сардор билан ғалати муносабат ҳақида нима дейсиз?
- Бу ҳам ўзгача. Унинг танлови ва муносабатини ҳурмат қиламан, барчаси жойида.

- Шундай нарса кутганмидингиз?
- Йўқ. Газеталардан билган кўп нарсаларни у менга ўзи айтишига умид қилгандим. Бу унинг томон танқид эмас, ҳаммасини тўғри қабул қиламан.


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика