Фото+видео: "Краснодар" ва Аҳмедов мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордилар
19 июн 2016 15:53
Новости
Фото+видео: "Краснодар" ва Аҳмедов мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордилар
13 июнь куни "Краснодар" янги мавсум олди ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.
3 ҳафталик танаффусдан сўнг футболчилар жамоанинг "Четук"даги базасида жам бўлдилар. Евро-2016да иштирок этаётган жамоанинг 6 нафар аъзоси кейинроқ клуб ихтиёрига келиб қўшиладилар. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар беради.
13-14 июнь кунлари футболчилар тиббий кўрикдан ўтдилар. Шундан сўнг икки маҳаллик машғулотлар бошлаб юборилди. Жамоанинг Краснодардаги машғулотлари 2 июлга қадар давом этади. Уч кунлик танаффусдан кейин, "буқалар" 5 июль куни Австрияга учадилар. Унга қадар, Россия иккинчи дивизионида иштирок этаётган учта жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилинади. Ҳозирча иккита рақиб аниқ. Булар, Ростова-на-Донунинг СКА жамоаси (24 июнь), иккинчиси «Афипс» (28 июнь).
Комментарии