ФОТОМАҚОЛА. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
02 июл 2016 12:32
Новости
ФОТОМАҚОЛА. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
Турнир жадвалини бошқариб бораётган жамоалар - "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. Қуйида ана шу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўйиндан олдин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва "Бунёдкор" мураббийи Юрий Саркисянларнинг кайфияти аъло.
Зуаги ва Шукуров Шоаҳмедовдан тўпни олиб қўйишга уринмоқда.
Кеча чиройли ўйиндан кўра мана шундай курашлар кўпроқ кўзга ташланди.
Акмал Шораҳмедовдан Германия Бундеслигаси логотипи учун "парвоз".
Марат Бикмаев ва Акром Комилов дуэли кескин курашлар билан эсда қолди.
Турақол Шакер, ютиш учун ўтириш эмас, югуриш керак ))
Ислом Тўхтахўжаев бир неча бор жаримадан гол уришга уринди, аммо Бекободдаги муваффақиятни такрорлаш шу куни унга насиб этмади.
Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлгани учун биринчи бўлимнинг 25 дақиқасида Равшан Эрматов футболчиларга томоқни хўллаб олиш имконини берди.
Кечаги ўйинда Темур Кападзега Жепаров етишмади, бу икки тажрибали ўйинчилар майдонда бир-бирларини сўзсиз ҳам тушунишади.
"Бунёдкор" мухлисларидан Исландия услубидаги қўллаб-қувватлаш.
Иван Нагаев захирадан тушиб қаҳрамонга айланиши мумкин эди, аммо...
Мана бу инсон бир лаҳзада ўйин қаҳрамони деган номни Нагаевдан олиб ўзиники қилиб олди. Мурод Зуҳуров асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда биринчи давранинг энг яхши сейвини намойиш этиб берди. Фантастик сейв, Муродищщее!
Кечаги ўйинга мана шу сурат билан таъриф берамиз...
Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйидаги ЛИНК орқали томоша қилишингиз мумкин.
Толибжон Қосимов
Комментарии