"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди
27 фев 10:18
Новости
"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди
"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббий сифатида Роберто Мартинесни тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Испаниялик мутахассис "қизил иблислар" шорт-листига киритилган, мураббий Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс The United Stand аккаунтида X (Twitter) саҳифасида хабар берди.
52 ёшли мутахассис Португалия терма жамоасини 2023 йил январидан бошқариб келмоқда. Мартинес билан шартнома 2026 йил июль охиригача амал қилади. Унинг раҳбарлигида Португалия терма жамоаси 2025 йилда Миллатлар лигасини ютиб олди.
Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи — Майкл Кэррик. Унинг шартномаси 2026 йил ёзигача.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии