RU

Последние новости

08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   1 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  26 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  26 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  21

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN Новости

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN

Бугун Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида ўзаро беллашадилар.

Бу жамоаларнинг Тошкентдаги сўнгги учрашуви 2015 йил 11 июнь куни ўтказилган. Ўша баҳс ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган эди. Қуйида ана ўша ўйинни суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Эрон 0:1

11.06.2015. "Бунёдкор" стадиони.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.
Гол: Меҳди Тўробий (90)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров (13.Лутфулла Тўраев, 63), 8.Икромжон Алибоев, 9.Одил Аҳмедов (16.Фозил Мусаев, 46), 11.Игор Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 70), 14.Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 76), 15.Сардор Рашидов, 18.Зоҳир Қўзибоев (17.Санжар Турсунов, 44), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 46).

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 21.Акбар Тўраев, 4.Шоҳруҳ Гадоев, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Фозил Мусаев, 17.Санжар Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егорь Кримец, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Акмал Шораҳмедов.

Эрон: 1.Алиризо Ҳагиги, 11.Вориа, 3.Эҳсон Ҳажсафий, 15. Пежман Мунтазари, 5.Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, 18. Саид Изатулаҳий, 14.Андраник Теймурян, 7.Масуд Шожаи, 10.Воҳид Амири, 17.Тареми, 16. Ризо Гучанижод.

Захира: 12. Суша Макани, 22.Алиризо Биранванд, 9. Омид Иброҳими, 19.Ҳошим Бегзоҳид, 20.Сардор Азмун, 21.Меҳди Шарифи, 23.Рамин Ризоин, 24.Милад Муҳаммади, 4.Эззатуллоҳ Пурга, 26.Меҳди Тораби, 8.Муртоза Пуралиганжи, 2.Ҳусрав Ҳайдарий, 30.Муҳаммадризо Акбарий.

Огоҳлантиришлар: Теймурян (21), Муллажонов (43), Мусаев (74)


Бугунги ўйин ҳам ҳудди ўтган йилгидек  "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўша беллашувни асосий таркибда бошлаганлардан Зоҳир Қўзибоев, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Икром Алибоевлар бугунги кунда терма жамоадан жой олишмаяпти.


Эрон таркибида эса фақатгина Пежман Мунтазори ва Муҳаммад Ҳусайни бугунги ўйин қайдномасида йўқ.


Форсларда ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бош мураббий Карлуш Кейруш. Бугунги ўйиндан кейин унинг курсиси қимирлаб қолса не ажаб.


Бизда эса ҳозир сарбон ўзгарган. Бугунги кунда Миржалол Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллаган.


Форслар етакчиси Масуд Шожаи тўпни бизнинг етакчимиз Одил Аҳмедовдан олиб қўйолмай югурмоқда.


Бир йил олдинги учрашувда ўнг қанот ҳимояси Шуҳрат Муҳаммадиевга ишониб топширилган эди. Бугунги кунда эса бу жойни Ислом Тўхтахўжаев "эгаллаб олган".


Вурия Ғофурий жарима зарбасини амалга оширмоқда.


Сардор Азмун Фарруҳ Сайфиевга қарши. Азмун ўтган йили эндигина танила бошлаган эди, бир йилда ўйинда ҳам, машхурлик бобида ҳам жуда катта ўсишга эришди.


Ишонамизки, Анзур Исмоилов бугун ҳам мана шундай "учади".


Азмун унумли фойдаланилмаган имкониятдан сўнг...


Азмунга Россия чемпионати ва ЕЧЛда мухлислик қиламан, лекин бугунча мана шундай "ўтириб қолса" ҳурсанд бўламан.


Бу эса захирадан тушган Меҳди Тўробий 90+3 дақиқада ғалаба тўпини киритганидан кейин кадр.


I love UZBEKISTAN


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика