RU

Последние новости

22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади Новости

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади

"Машъал" - "Насаф" учрашуви, олий лигамизнинг энг ёши катта футболчиларидан бири бўлган Диявер Ваниев учун сўнггиси бўлди.
Фаолиятини "Янгиер" жамоасида бошлаган марказий ҳимоячи аксар футболчиларга ўрнак бўла олади. Ҳаммага ҳам эмас, битта жамоа шарафини узоқ вақт давомида ҳимоя қилиш. 
"Зарафшон" ва "Навбаҳор" жамоаларида бир мавсум тўп тепкан 3-рақам эгаси, 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум "Андижон" либосини кийди. Ҳатто клуб 1 лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.


1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев ўз жамоасининг росманасига афсонасига айлана олди. 



Габит Сапаргалиев ва Дилявер Ваниевнинг клуб олдида тутган ўринлар катталигига кечаги ўйинда яна бир бор ишонч хосил қилдик. Ўйин бошланиши арафасида барча-барча улар учун ишлаб чиқилган дастурни томоша қилишга "мажбур" эдилар. Боиси бу икки футболчи бунга ўз меҳнатлари билан эришдилар. 



Олий лига доирасида биронта футболчи билан хайрлашганимизни эслай олмаймиз. "Машъал" эса бу борада барчага ўрнак бўла олди деб ўйлайман. Ўйинни Сапаргалиев ва Ваниев рамзий маънода бошлаб бердилар.



Биринчи бўлим якунига етмасидан туриб ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва Ваниев сардорлик боғичини Файзиевга таққан ҳолда, икки жамоанинг олқишлари остида майдонни тарк этди...



Бу пайтга келиб аллақачон унинг кўз ёшлари оқиб бўлганди. Жуда ҳам таъсирли ҳолат. 
"Мен билан бундай хайрлашадилар деб ўйламаган эдим. Олий лигамизда бундай ҳолатни ҳали кўрмаганман. Шунинг учун клуб раҳбариятига ўзимнинг алоҳида ташаккуримни етказган бўлар эдим", - дейди Дилявер Ваниев.


ХАЙР ФУТБОЛЧИ - ВАНИЕВ, САЛОМ МУРАББИЙ - ВАНИЕВ!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика