RU

Последние новости

08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  4 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  0 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  3 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  109 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2

Фотофакт! “Андижон” атиги уч нафар футболчини захира рўйхатига киритди Новости

Фотофакт! “Андижон” атиги уч нафар футболчини захира рўйхатига киритди

Кеча Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган “Андижон” 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қизиғи шундаки, анджижонликлар учрашув расмий қайдномасининг захирадаги ўйинчилар рўйхатига фақат уч нафар футболчини киритишди. Булар - дарвозабон Муҳиддин Худоёров, ҳимоячи Артур Маматказин ва ҳужумчи Шуҳрат Мирхолдиршоев. Ва мана шу футболчилардан икки нафари иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Яхши биласиз, протокол тўлдирилаётганда захира рўйхатига еттита ўйинчини ёзиш мумкин. Бизда ўйин қайдномасини тўлиқ тўлдирмаслик ҳолатлари кўпинча биринчи лигада учрайди. Яъни, молиявий муаммолар сабаб кўпинча меҳмонда ўйнайдиган жамоалар кам ўйинчи билан боришади ва захира ўриндиғига эътибор берсангиз, икки-уч футболчи ўтирган бўлади. Аммо олий лигада тўғриси бунақа ҳолатни мен биринчи бор кўришим.

Бизга маълум бўлишича, “Андижон” футбол клубида асосий таркиб ўйинчилари билан боғлиқ бир нечта муаммолар юзага келган. Жумладан, Иброҳим Отахонов сариқ карточкалар туфайли кечаги беллашувни ўтказиб юборди. Мирзакамол Камолов, Алишер Тўхтасинов, Вячеслав Шевченко, Виталий Визавер эса тиббий кўрикдан ўта олишмаган.

Раҳим Қодировда жароҳат бор экан. Четда ўйнаб келган икки футболчи Акбар Хўжаев билан Азиз Ибрагимовнинг ҳали трансфер қоғози келмабди. Хуллас, шунақа гаплар. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказади. Балки шу ўйингача футболчилар кўпайиб қолар.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика