RU

Последние новости

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  3 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Флорентино Перес ҳаммасини сотиб олган-миш... Новости

Флорентино Перес ҳаммасини сотиб олган-миш...

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Италиянинг "Аталанта" ва Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоалари тўқнаш келишди.

Тунда маълум сабабларга кўра, ухлаб қолганлар ҳам эрта тонгдан ўйинлар натижаси ва қуйида сўз юритмоқчи бўлганимиз, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган "қизил карточка" ҳақида билиб улгурган бўлишса ажаб эмас. 

Учрашувдан аввал испанлар Зизу шогирдларига вазият нақадар оғир бўлмасин, сафдагилар билан ҳам беллашувда ғалаба қозонмоқчилигини таъкидлагани ҳақида, италияликлар эса Гасперини ва шогирдларига рақибнинг ким бўлиши аҳамиятсиз эканлиги, қўшимчасига, жароҳатлар сабаб кучсизланиб қолган "Реал"ни ҳозир енгмаса, кейин бундай имконият бўлмаслиги ҳақида бонг уришарди. 

Ўйиннинг илк дақиқаларида чиндан ҳам бергамоликлар ЕЧЛ бош соврини бир неча маротаба ютиб қўйган футболчилар ўзларига қарши ҳаракат қилаётганини онглди равишда унутган ҳамда таслим этилиши зарур бўлган оддий бир рақиб сифатида ҳаракат қила бошлашди. Марказда Де Рон ва Сапата иштирокидаги ҳаракатлар, гоҳ у қанотдан, гоҳ бу қанотдан узатмалар "Реал"нингда ҳимоячиларини шошириб қўяётгандек эди. Лекин шу куни тажрибага суянган Зинедин Зидан шогирдлари, бунга соф марказий ҳужумчи Мариано Диас эмас Иско асосий таркибда тушгани ҳам бир ишорадек, саросимага тушиб қолишмади. Ва дақиқалар ўтгани сари ўйиндаги тарози палласини тенглаштириб олишди. 

17-дақиқада эса ўша эпизод юз берди...

Баҳсли ҳолат, қоида бузилган, лекин жарима майдони ташқарисида, демак, пенальти йўқ. Янги қоидаларга кўра, қоида бузилиши ўта кескин ва атайин амалга оширилган ҳаракат бўлмаса, битта жазони қўллаш тавсия қилинган. Менди ва Фройлер вазиятига келсак... Катта эҳтимол билан ҳакам контактни тўлиқ кўра олди. Тобиас Штилер узоқ ўйлаб ўтирмай, қизил кўрсатди ва "VAR"ни кўришни ҳам истамади. Қоида бузилиши сўзсиз бор эди, қоидалардан келиб чиқсак, ҳакам ўша қизил карточкани кўрсатишга асосларга ҳам эга эди, аммо...  

Шахсий фикрим, Ремо Фройлер аслида тўпга интилгани (жуда кеч қолган бўлсада), ўйиннинг илк дақиқалари эканлигини инобатга олиб, ўша карточкани бошқа рангдагисини кўрсатса, менимча ҳеч ким ўша вазиятни ҳозиргидек "чайнамасди".            

Лекин қайсидир ҳакам айтгани ҳам ёдимда: "Қоида бузган футболчи ҳаракати учун карточка кўрсатилади, ўйиннинг нечанчи дақиқаси эканлиги эса бунда буткул аҳамиятсиз". Бу бир мутахассис фикри, лекин шу қизил ўйинга жуда катта таъсир ўтказди ва "Аталанта" бир киши кам бўлиб қолгани "Реал" учун ҳам муаммо келтириб чиқарди. 


Нега дейсизми? 

Биринчидан, қизил ўйиннинг умумий картинасига таъсир кўрсатди. 

Иккинчидан, қизил сабаб "Аталанта" ўз ўйинини кўрсата олмади. Шахсан мен бергамоликлар кечагидек ҳимоявий ўйнаганини, бутун жамоа бўлиб ҳимояланганини кўрмаганман.  

Учинчидан, қизил сабаб "Реал" биттагина гол урди. Ҳа, тўғри ўқидингиз - биттагина гол урди. Тасаввур қилиб кўрайлик, агар камчиликда қолиб кетмаганида "Аталанта" кечагидан кўра кўпроқ ҳужум қиларди ва олдинга ўтарди. Бу эса "Реал" футболчилари учун бўш зоналарни вужудга келтирарди. Гасперини шогирдлари ҳужумда самарали ҳаракат қилсаларда, аксарият ўйинларда ўз дарвозасидан ҳам гол(лар) ўтказиб юборади. 


Фло Перес германиялик ҳакамга ўйиндан аввал "совға" берганидан хабарим йўқ ва шу гапни айтаётганларнинг ҳам бунга исботи йўқ. Лекин нима бўлганда ҳам қизил карточка кўрсатган Штилернинг қарори ҳар икки жамоа ҳамда нейтрал мухлислар зарарига ишлади.    

Орадаги фарқ бор йўғи 1 та голни ташкил этиши, жавоб ўйинидан кўпроқ нарса кутиш учун замин яратади. Гасперини ва Зидан айтганидек ҳали ҳеч нима тугамади, барчаси жавоб ўйинида ҳал бўлади.  

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика