RU

Последние новости

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

ФК «Локомотив» ; клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида Новости

ФК «Локомотив» ; клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

“Локомотив” клубининг матбуот хизмати клуб сайтлари ичида биринчилардан бўлиб Insatgram’даги саҳифасига эга бўлди.
Бу клубни замонга қараб иш юритишидан далолат. Клуб матбуот хизматида уч нафар ходим ишлайди. Видео операторнинг исми ёдимда йўқ. Бир неча йиллардан бери ТВда фаолият олиб бораётган Отабек Эшмаматов ва Маъмур Мамадалиев.

Клубда матбуот хизматига яратилган шароитдан келиб чиқиб, фақат ва фақат бир нарсани айтишим мумкин – ишлаш керак.  Клуб матбуот хизматининг моддий техника базасига фақат “Бунёдкор” рақобат кўрсатиши мумкин. Матбуот хизмати учун ажратилган хонада исталганча интервью ўтказишингизга шароит мавжуд, Ҳаттоки кўрсатув олишингиз ҳам мумкин. “Локомотив” раҳбарияти бошқа клуб раҳбарларига нисбатан матбуот хизмати вакилларини одам ўрнида кўради. Шу жумладан ОАВнинг бошқа вакилларини ҳам. Мен клуб ҳомийларини назарда тутдим, жамоа директорлари эса матбуот учун ажратилган креслоларни мартабали меҳмонларга доимий равишда банд қилиб қўядилар. Бу ҳақда матбуот анжуманларида Равшан Муқимовга бир неча маротаба айтилган, аммо… Бу ерда матбуот хизмати вакилларини айблай олмаймиз. Келинг сайт таҳлилига қайтсак.

Уч тилда фаолият юритадиган сайт қуйидаги менюлардан иборат:

Асосий

Жамоа

Клуб

Болалар футболи

Футзал

Мавсум

Медиа

Бизнес

Сайт дизайнига 10 баллик тизимда 9 га баҳоланади. Дизайн (дид) борасида учта клубни алоҳида такидлаб ўтаман. Булар, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Пахтакор”.  Нега “Насаф” йўқ деган саволга жавобни, “Насаф”га келганимизда тушунтириб бераман. “Локомотив” ўз сайтида Ўзбекистондаги барча фаол футбол сайтларига кўприк ўрнатган. Бу эса клуб сайтига хориждан ташриф буюрадиган мутахассисларга қулайлик яратиши мумкин. Аммо у ерда хабарлар асосан ўзбек тилида. Афсуски таржима қилай деса Google' тизими ҳозирча ўзбек тилини ўқимайди.

Сайт менюсида битта камчилик мавжуд. Баъзи бўлимларга кирганингиздан кейин юқоридаги меню йўқолиб қолади. Бугунги кунда вақтни тежаш катта рол ўйнаяпти. «Локомотив» сайтида бошқа менюга кўчиш учун аввало бош саҳифага ўтишингиз керак. Бу эса вақтни ўғирлайди.

Сайт секин-секин тўлидириб бориляпти. Шунинг учун бўлса керак кўплаб саҳифаларнинг ичи бўш. То ахборот билан таъминланмагунига қадар ўша менюларни ёпиб қўйи мақсадга мувофиқ бўлар эди. 2013 йил якунларига кўра ёшлар лигасининг битта тури дастурга киритилмаган.«Локомотив» футбол мактабида таълим олаётган ўспиринларнинг маълумотлари ҳам сайтдан ўрин олган.

Сайт медиага катта эътибор беради. Аммо ўзининг шахсий фотомухбири йўқ. Масалан БАА йиғини доирасидаги ўртоқлик учрашувлари суратлари рақиб сайтининг архивидан фойдаланилган. Бу борадаги маслаҳатмизни “Локомотив” раҳбарияти ўрганиб чиқади деган умитдамиз.

Маъмур Мамадалиев жамоа твиттерини аъло даражада юритади. Ўз твиттерини айтмасак ҳам бўлаверади. Дорихонага ўхшаб 24 соат актив ҳолатда.

Маслаҳат: Сайтни мобил кўринишдаги саҳифасини яратиш. Асосий таркиб аъзоларини эса кенгроқ сайтга жойлаш керак. Ҳозирча ФИО билан чекланилган.

Сайт: lokomotiv.uz

Матбуот котиблари: Отабек Эшмаматов ва Маъмур Мамадалиев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика