Фирпо "Лидс" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
02 июл 2021 11:01
Новости
Фирпо "Лидс" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
"Барселона" ҳимоячиси Жуниор Фирпо фаолиятини "Лидс"да давом эттиради.
Журналист Херард Моренонинг хабарига кўра, томонлар трансфер борасида деярли келишувга эришишди, битим нархи 15 миллион евро бўлади.
Яқин дам олиш кунларида Фирпо тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга жўнайди, Жуниорнинг Каталония клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
24 ёшли испаниялик футболчи "Барселона"га 2019 йилнинг августида "Бетис"дан 18 миллион евро эвазига ўтганди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии