Фирмино АПЛга қайтиши мумкин
18 фев 2025 22:27
Новости
Фирмино АПЛга қайтиши мумкин
"Арсенал" "Ал Аҳли" ҳужумчиси Роберто Фирмино билан шартнома имзоламоқчи.
Бу ҳақда бразилиялик журналист Уилсон Пиментель хабар берди.
33 ёшли бразилиялик Саудия Арабистони клуби билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Канонирлар" у билан эркин агент мақомида шартнома имзолашлари ва мартга қадар қайдномага киритишлари мумкин. Лондонликлар Букайо Сака, Кай Хаверц, Габриэль Мартинелли ва Габриэль Жезуснинг жароҳати сабаб ҳужум чизиғида муаммоларга учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фирмино саккиз йил "Ливерпуль"да ўйнаган. У 2023 йилдан бери "Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии