"Фиорентина" президенти "Ювентус"дан учралган мағлубиятда ҳакамларнинг айби борлигини айтди
02 фев 2020 20:22
Новости
"Фиорентина" президенти "Ювентус"дан учралган мағлубиятда ҳакамларнинг айби борлигини айтди
"Фиорентина" хўжайини Рокко Коммиссо А Сериянинг 22-тури доирасида "Ювентус"га қарши ўйинда ишлаган ҳакамларнинг ишидан мамнун бўлмади.
Ушбу ўйинда ҳакамлар унинг жамоаси дарвозасига икки бора пенальти белгилади.
"Италия футболида 6 ойдан буён ишламоқдаман ва шу пайтга қадар бирор марта ҳам ҳакамликдан нолимагандим. Энди эса шундай дейман: ҳакамлар ўйиннинг боришини бунчалик даражада ўзгартирмаслиги керак. Биринчи пенальти баҳсли бўлди. Иккинчиси эса ҳеч қанақасига пенальтига тортмасди. Шундоқ ҳам "Ювентус" жуда кучли жамоа, уларга ҳакамларнинг ёрдами ҳам шарт эмас. Бу ҳолат эса менга ёқмаяпти", - деди Коммиссо.
Комментарии