Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"
16 мая 12:17
Новости
Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ доирасида "Челси"га қарши ўтказиладиган ўйин ҳақида фикрларини баён этди.
"Финалга тайёргарликнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш. Футболчилар шуни тушунишлари керак: "Челси"га қарши ўйнайсизми-йўқми, бу финал учун аҳамиятсиз ва бу муҳим. Мен фақат "Челси" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўряпман, бутун эътиборим шунга қаратилган. Биз ғалаба қозониш ва ажойиб ўйин намойиш этишни истаймиз. "Челси" билан қандай ўйнашимиз кейинги ўйин учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Биз ҳам, улар ҳам яхши ўйнашимиз лозим. Энг муҳими шу", – деди Аморим.
Учрашув Европа Лигаси финалига беш кун қолганида бўлиб ўтади. Финал ўйинида МЮ "Тоттенхэм" билан беллашади.
Аввалроқ Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлаган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии