Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?
09 июл 2025 08:37
Новости
Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?
Лондоннинг “Челси” клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида “Флуминенсе”га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Лондон клуби ҳозирча 110 миллион доллар ишлаб топган. Бу ҳақда америкалик журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) хабар берди.
Журналистнинг фикрича, агар “Челси” жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонса, умумий ҳисобда 120 миллион доллар ишлаб олиши мумкин.
“Челси“нинг финалдаги рақиби бугун аниқ бўлади. Ярим финалнинг иккинчи учрашувида ПСЖ “Реал“га қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии