RU

Последние новости

01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  6 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоа футболчиси Шерзод Аъзамов иштирок этишди.

Дастлаб мураббий финал олдидан ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади.

- "Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки бу хатони тўғрилаш имконияти йўқ. Ишонч билан финалга қадар етиб келдик. Эртага ҳам шу ўйин ва шундай кайфиятни кўрсатишимиз лозим бўлади. Албатта, финалда ўйнаш доим қийин. Рақиб ҳам анойи жамоа эмас. Умид қиламанки, "Пахтакор" ўзидан кутилаётган ўйинни кўрсатади ва 7 йиллик танаффусдан сўнг яна кубокни боши узра кўтаради. Биз финалга жиддий тайёргарлик кўрдик.

Бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги илк финалим. Ҳаяжон бор демаган бўлардим, аксинча ёқимли ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Финалда ўйнаш доим ёқимли.

Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча курашга шай. АГМКнинг кучли тарафлари? Бу жамоанинг ўйин ташкил этиши яхши йўлга қўйилган. Айниқса мудофаа чизиғида тартибди ўйнашади. Шунингдек, стандарт вазиятиларидан анча хавфли ўйнашади", - дея ўз фикрларини билдирди. Шота Арвеладзе.


Кейинчалик жамоа ҳимоячиси Шерзод Аъзамов сўз олиб, финал олдидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Финалда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Менимча, ҳар иккала жамоанинг савияси тенг. Финалда оддий рақиб учрамайди. АГМКда ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, биз ўзимизнинг ўйинни кўрсатиб, финалда мухлислар кутган совринни тақдим этамиз. Нафақат соврин, балки чиройли ўйин орқали ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз. Финални Фарғонада ўтказиш аввалдан белгиланганди. Менимча, финални бу ерда ўтказилиши ҳар иккала жамоа мухлисларига қийинчилик туғдиради. Чунки финалга йўл олган жамоалар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жамоалари бўлишди. Аммо биз қарорни ҳурмат қиламиз.

"Локомотив" билан ўйиндан сўнг жамоа билан умумий гуруҳда шуғулланишни бошладим. Жисмоний ҳолатим ҳам жойида. Машғулотларда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эртага бу муаммо бўлади деб ўйламайман", - дея финалга ҳозирлигини таъкидлади Шерзод Аъзамов.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика