RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Финал қандай ўтди? Новости

Финал қандай ўтди?

"Бунёдкор" стадиони аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилди.

Унда 18 ноябрь куни Олий лига мавсумини якунлаб берган 2 клуб — "Сўғдиёна-W" ҳамда "Бунёдкор-W" қизлари ўзаро куч синашишди.

Пойтахт клуби устози Элмира Ғуломова қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди.

“БУНЁДКОР-W”

23. Зарина Саидова, 5. Камола Рисқиева, 6. Айжан Бўронбекова, 8. Луиза Садирова (сардор), 9. Дилдора Нозимова, 10. Саида Галимова, 15. Умида Зоирова, 17. Дилрабо Асадова, 18. Юлдуз Набиева, 22. Азиза Норбоева, 27. Илвина Аблякимова.

Захирадагилар: 1. Олга Қаҳҳоров, 12. Зиёда Ирисбоева, 11. Гулчеҳра Эшмаматова, 14. Марина Косникова, 19. Нозима Эргашева, 20. Бахтигул Токтоболотова, 21. Сўғдиёна Алламуродова, 24. Зуҳра Бердиева.

“СЎҒДИЁНА-W”

22. Нозима Ҳасанова, 3. Ўғилой Қўчқорова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдиалиева, 8. Росачарне Периале, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Фусейна Мумуни, 13. Юлдуз Шодиева, 17. Танзила Зарбиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 99. Алберта Аҳиалей.

Захирадагилар

1. Кумушой Ғуломова, 16. Даря Телешева, 4. Насиба Ҳожиева, 11. Маҳлиё Назарқулова, 21. Холида Дадабоева, 25. Эъзоза Шарипова, 77. Зарина Маматкаримова.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 4-дақиқада "бурилар" вакили Мумуни Фусейна томонидан урилди.

1-бўлим охирида "қалдирғочлар" вакиласи Дилдора Нозимова тўп майдонни тарк этганидан кейин Диёрахон Ҳабибуллаевана нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Гарчи 1 киши кам бўлиб қолган бўлса-да, "Бунёдкор" қизлари Рустам Лутфулиннинг ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалингунига қадар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов Олий лиганинг сўнгги турида қизил карточга олгани туфайли бугун техник зонада эмас, мухлислар орасида ўтиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Гулшан Шодиева тўлдирди.

Хуллас, Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат кубогига эга чиқди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоров мусобақа кубогини ғолиб жамоага топширишди.

"Сўғдиёна" — аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби

ФАКТ: "Сўғдиёна-W" — Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 5-клубга айланди. Бунга қадар мусобақа ғолиблиги "Андижанка" (4 бор), "Севинч" (10 марта), "Металлург" (3 карра) ҳамда "Бунёдкор-W" (2 марта) жамоаларига насиб қилган эди.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушган Шерали Бобоқулов шогирдлари рақиб дарвозасини жами 31 марта ишғол қилгани ҳолда бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

"Сўғдиёна-W" бу йил "Олтин дубль" қайд этди.

суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика