RU

Последние новости

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  30 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли” Новости

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли”

Филиппин терма жамоаси сардори — Фил Янгҳазбенд Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги ўйинлари ҳақида, хусусан Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ҳақида “Philstar” нашри хабар бермоқда.

“H” гуруҳида ўтказилган икки турдан кейин Филиппин терма жамоаси Шимолий Корея билан бир хил — 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Ўзбекистонга қарши биз Бахрайн ва Яманга қарши кўрсатганимиздан кўра кучлироқ ўйин намойиш этишимиз керак бўлади”, дейди Англиянинг “Челси” клуби академияси тарбияланувчиси.

“Ўзбекистон терма жамоаси ташриф буюрар экан, аниқки, бу жуда юқори даражадаги ўйин бўлади. Шунинг учун ҳаммамиз янада яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб турибмиз. Бироқ, менимча, бизнинг жамоада рақибимиз таркибидаги футболчиларга қарши муносиб ўйин кўрсата оладиган футболчилар етарли”, дея ўз фикрини якунлади “Loyola Meralco Sparks” клубида фаолият олиб бораётган ва у ерда ўтказган 50 ўйинида 56та гол урган ҳужумчи.

Таъкидлаш жоизки, Фил Янгҳазбенд Филиппин терма жамоасининг ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчиси ҳисобланади. У шу вақтга қадар мамлакат асосий жамоаси сафида 70 ўйинда майдонга тушиб, 42 бор рақиблар дарвозасини ишғол эта олган.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин аввалги икки турда Бахрайнни 2:1 ва Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши сафардаги ўйини 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика