RU

Последние новости

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  0 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   0 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  8 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Филипосян ва Шотурсунов қайтади, Бозоров ва Холмуродов ўйнамайди Новости

Филипосян ва Шотурсунов қайтади, Бозоров ва Холмуродов ўйнамайди

19-тур доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» учрашуви олдидан ҳар икки жамоа таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд.

Жумладан, ўтган турда «Қизилқум» билан ўйинда ҳакам томонидан майдондан четлатилган икки ҳимоячи Акмал Холмуродов ва Акмал Бозоровлар «Шўртан» билан баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. 17-турда «Бухоро» билан баҳсда майдондан четлатилган Фаррух Шотурсунов ва 4-сариқ карточкасини олганда Артём Филипосянлар эса бир ўйинлик дисквалификациядан сўнг бугун майдонга тушишлари мумкин.

Шунингдек, рақиб жамоа Ғузорнинг «Шўртан» клуби сафида ҳам йўқотишлар бор. Жумладан жамоанинг марказий ҳимоячиси Дарко Станоевич ва Умар Эшмуродовлар ўтган турда «Бунёдкор»га қарши мавсумдаги 4-сариқ картчокаларини олганликлари учун ушбу баҳсни ўтказиб юборишга мажбурлар.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Шўртан» учрашуви 21 август куни соат 17:30 бошланади. Турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика