RU

Последние новости

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

FIFA.com Ўзбекистонни учинчи ўринга лойиқ кўраяпти Новости

FIFA.com Ўзбекистонни учинчи ўринга лойиқ кўраяпти

Бу гуруҳни тажрибага қарши мундиал орзусидагилар деб атасак бўлади.

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг "А" гуруҳида учта терма жамоа мундиални кўрган. Бу тажриба саралаш ўйинларида уларга қўл келиши мумкин. Гуруҳда яна ЖЧга чиқишни жиддий мақсад қилган терма жамоаларнинг борлиги, етакчиларни хато қилишга ҳаққи йўқлигидан далолат.

Жамоалар:

Эрон

Жанубий Корея

Ўзбекистон

Хитой

Қатар

Сурия

Хитой ва Қатар яна куч синашади

ЖЧда қатнашиш бўйича қитъа "ветеран"лари, Эрон ва Жанубий Корея учинчи босқичга қадар мағлубият нима эканлигини билмай келаяпти. Корейслар эса ўз дарвозалари дахилсизлигини таъминлай оляптилар. Айнан шу икки терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқиши мумкин.

Лекин қолган тўртта жамоа уларнинг олдида ёш бола ролини ўйнамоқчи эмас. Масалан, Ўзбекистон ва Қатар иккинчи босқичда ўз гуруҳларининг ғолиби бўлдилар. Бу икки терма жамоа еттитадан ғалабага эришди. Сурия эса бор йўғи иккита мағлубиятга учради. Рақиб анойилардан эмас эди, Осиё гранди - Япония! 2002 йилдаги ЖЧда дебют қилган Хитой, гуруҳдаги сирли тулпор. Саралашни муваффақиятсиз бошлаган Хитой иккинчи ўрин билан, Қатардан кейин гуруҳдан чиқа олди. Энди сўнгги босқичда ҳам баҳс юритадилар.


МАРКАЗИЙ ЎЙИНЛАР

Сурия - Жанубий Корея (2016 йил 6 сентябрь)

"А" гуруҳининг иккинчи турида бўлиб ўтадиган мазкур ўйинда бу икки терма жамоа саралаш босқичлари доирасида илк маротаба баҳс олиб борадилар. Сурияга осон бўлмайди, уларнинг қаршиларида ЖЧнинг тўққиз карра иштирокчилари бўлади. Сурия термасининг сардори Мосаб Балхус жамоадошлари билан ижобий натижага эришиши мумкин. Бир маротаба улар Жанубий Кореяни мағлубияга учратишган, аммо унга ҳам 30 йил бўлди. 1984 йилги Осиё Кубогида сурияликлар 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган эдилар.

Ўзбекистон - Хитой (2016 йил 11 октябрь)

Агар фаворитлар (Эрон ва Ж.Корея) гуруҳдаги дастлабки икки ўринни банд этсалар, учинчи ўрин учун кураш айнан мана шу терма жамоалар ўртасида кечади. Ўзбекистон МТЖ хитойликлар учун қулай рақиб ҳисобланади. ОК-2015да ҳам улар ғалаба қозонганлар. Тарихий ғалаба эса ЖЧ-2002 саралаш босқичида қўлга киритилган. Фақатгина гуруҳнинг сўнгги ўйинида Хитой мағлубиятга учратган, аммо унга қадар "аждарлар" мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган эдилар.

Жанубий Корея - Эрон (2017 йил 31 август)

ЖЧ фахрийларининг натижаларини бирга ҳисобласак, улар 13 маротаба катта форумда иштирок этишган. Кўпчиликнинг фикри, айнан шу икки терма жамоа бу сафар ҳам мундиал йўллмасини қўлга киритади. Бу ерда кўп нарса ўзаро ўйинга боғлиқ. Улардан бири кўп очко йўқотса, иккинчи ўринга яқин турган терма жамоага қўл келиши мумкин бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, 3-босқич тугашига бир тур қолганида бизни "жазирама" ўйин кутади.

БУ ҚИЗИҚ

"А" гуруҳида бўлиб ўтадиган 15та ўйиндан бор йўғи учтаси ЖЧ саралашларидаги илк тўқнашув бўлади. Бу Сурия терма жамоасининг ҳал қилувчи босқичга етиб келиши билан боғлиқ. Улар, бу босқичда илк маротаба Ж.Корея, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.

Жанубий Корея терма жамоаси Ули Штилик учун Қатар бегона эмас. У 2014 йилга қадар 6 йил давомида араб диёрида фаолият олиб борди. Қизиғи, Қатарнинг бугунги кундаги бош мураббийи Хосу Карреньо унинг издоши бўлиб, мутахассис "Ал Араби" жамоасида фаолият олиб борган.


РАҚАМЛАР

Жанубий Корея терма жамоаси 630 дақиқада давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келади. Улар етти учрашувдан бери гол ўтказмайдилар (Қувайт терма жамоасига қарши ўйинда техник ғалаба қозонган). Бу ўйинларда терма жамоа постини қуйидаги дарвозабонлар, Ким Син Гю, Квон Сунтхэ, Гу Шунг Юн ва Ким Жинхен қўриқладилар.

fifa.com сайтидан Нодирхўжа Юлдашев таржимаси.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика