RU

Последние новости

ФИФА тақиқи туфайли Тошкентда "қолиб кетган" Ҳиндистон футбол клуби ёрдам сўраб, Бош вазирга мурожаат қилди Новости

ФИФА тақиқи туфайли Тошкентда "қолиб кетган" Ҳиндистон футбол клуби ёрдам сўраб, Бош вазирга мурожаат қилди

ФИФА Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилгани сабабли "Гокулам Керала ФК" клуби мамлакат бош вазирига мурожаат қилди.

Мурожаатга сабаб, жамоа тақиқ боис аёллар тоифасида клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Клуб бош вазир Нарендра Моди ва спорт вазири Анураг Тагорга шошилинч тарзда ушбу ҳолатга аралашишларини сўраб мурожаат қилди.

"Гокулам Керала ФК" 16 август куни Тошкентга етиб келган ва айнан шу ерда дисквалификация ҳақидаги хабарни эшитган. Жамоа аъзолари Ўзбекистонда ўтказиладиган турнирда иштирок этишни хоҳламоқда.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика