ФИФА: "Самвел Бабаян шогирдлари нохуш анъанага барҳам беришга уриниб кўради"
14 ноя 2016 14:55
Новости
ФИФА: "Самвел Бабаян шогирдлари нохуш анъанага барҳам беришга уриниб кўради"
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдин ФИФА расмий сайти ушбу баҳс превьюсини эълон қилди.
"А" гуруҳидаги иккинчи ўрин эгаси Ўзбекистон Сеулда ўзининг азалий рақиби Жанубий Корея меҳмони бўлади. Мезбонлар ЖЧ саралашларида Ўзбекистонга қарши ўтказган 6 та учрашувнинг ҳеч бирида мағлубиятга учрамаган (4 та ғалаба, 2 та дуранг). Таэгук жангчилари (Жанубий Корея) сўнгги маротаба Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 саралаш босқичининг муҳим баҳсида ўзбекларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ҳозир ҳаммаси бошқача. Рақибидан 2 очко кўп жамғарган Самвел Бабаян шогирдлари нохуш анъанага барҳам беришга уриниб кўради. Улар Жанубий Корея чемпионатида тўп тепган Сервер Жепаров тажрибасига ишонишади" - дейилади ФИФА сайтида.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии