RU

Последние новости

10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  0 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  13 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3

ФИФА рейтингидан келиб чиқиб ҳал қилувчи босқичда рақибларимиз кимлар бўлади? Новости

ФИФА рейтингидан келиб чиқиб ҳал қилувчи босқичда рақибларимиз кимлар бўлади?

Бугун ФИФА ўзининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра терма жамоамиз Осиёда 7-ўринда қайд этилди.

Демак,
1-саватча: Эрон ва Жанубий Корея
2-саватча: Саудия Арабистони ва Япония
3-саватча: БАА ва Австралия
4-саватча: Ўзбекистон ва Қатар
5-саватча: КХДР ва Таиланд

Рейтингда бизга "қўшни" терма жамоалар ичида фақатгина Ўзбекистон февраль ойида ўртоқлик ўйини ўтказади. Айни пайтда очколаримиз 502ни ташкил этяпти. 2011 йилдаги февраль натижалари бекор қилингач, Ливанни мағлубиятга учратсак 484 очкога эга бўламиз. Агар дуранг қайд этилса 474 очко. Мағлубиятга учраган тақдиримизда 469 очкогача балларимиз тушиб кетади.

Февраль ойида ўртоқлик учрашуви ўтказмайдиган БААда 517, Австралияда 506 ва Қатарда 441 очко мавжуд бўлади.

Австралия ва БАА каби биз ҳам март ойида ўз уйимизда иккита ўйин ўтказамиз. 4 йил муқаддам терма жамоамиз март ойида Черногорияга мағлубиятга учраган. БАА эса ҳеч ким билан ўйнаманган. Австралия бўлса рейтинги анча баланд Германияни мағлубиятга учратган. Бу эса март ойида ҳам биз ўз ўрнимизда қолишимизни англатади.

Гуруҳда 6та терма жамоа бўлади. 5та тур натижаларига кўра тузилган юқоридаги жамоаларнинг 6-саватчадаги шериклари ким бўлади, буни саралаш ўйинларининг жорий босқичи якунига етганидан кейин билиб оламиз.

Энди терма жамомиз билан битта гуруҳдан жой олиши мумкин бўлган назарияларни кўриб чиқишимиз мумкин.

1.Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Ўзбекистон, КХДР
2. Жанубий Корея, Япония, Австралия, Ўзбекистон, Таиланд
3. Эрон, Япония, Австралия, Ўзбекистон, КХДР
4. Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Ўзбекистон, Таиланд...

Албатта назариялар кўп. Қуръанинг кўзи кўр бўлгани билан, ФИФА ва ОФК маркетинг нуқтаи назаридан Япония ва Жанубий Кореяни бир кемага ташламаслик эҳтимоли жуда катта. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам гуруҳимизда икки гигантни ўрин олишининг эҳтимоли юқори. Мухлислар сўнгги босқични кучли ҳаяжон билан кузатишга мажбур қиладиган мусобақада кимлар билан бир гуруҳдан ўрин олишимизни, 14 апрель куни Куала Лумпурда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг билиб оламиз.

ФИФА рейтинги февраль ва март ойлари яна икки маротаба ўзгаради. Австралия март ойида иккита ўйинни ўз уйида ўтказади, булар Иордания ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кечадиган баҳслар.

БААда ҳам ҳудди шундай вазият. Амирликлар Саудия Арабистони ва Фаластин терма жамоаларини қабул қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги, ФИФА томонидан белгиланган расмий кунлардаги ўйинлардаги натижалар, сўнгги тўрт йиллик ўйинлар асосида тузилади. Яхши терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш, мана шундай қуръаларда тепароқдаги саватчалардан жой олиш учун ҳам ўта муҳим саналади.

Кейинги 2 йил ичида ўтказилинадиган ўртоқлик ўйинлари бизга Қатар-2022 йўлида ас қотади.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика